Ред Шоэс (корейсча: 빨강 구두) – Чои Мюнг-гил, Со Йи-ҳюн ва Парк Ёон-жаэ иштирок этган 2021-йилги Жанубий Корея телесериали[1]. Сериал режиссёр Парк Ги Хён ва Хван Сун Ён томонидан суратга олинган. Воқеалар ривожи севги ва муваффақият излаб отаси ва укасини ташлаб кетган юраксиз онасидан қасос олмоқчи бўлган қиз ҳақида ҳикоя қилади[2]. Ушбу драманинг премераси КБС2 телеканалида 5-июл куни бўлиб ўтди ва 2021-йил 10-декабргача ҳар иш куни соат 19:50 да (Жанубий Корея вақти билан) эфирга узатилди[3].

Ред Шоэс
Асл номи 빨강 구두
Жанри
Муаллиф(лар)
  • Леэ Жунг-ми
  • Жунг Wоо-жин
  • КБС Драма Дивисион
Режиссёр Парк Ги-ҳеон
Ссенарийнавис(лар) Ҳwанг Соон-ёунг
Ролларда
Бастакор(лар) Чои Ин-ҳеэ
Мамлакат Janubiy Koreya bayrogʻi Корея Республикаси
Тил Корейсча
Қисмлар сони 100 та
Ишлаб чиқариш
Ижрочи продюсер(лар)
  • Ҳонг Сеок-гу (КБС)
  • Ҳwанг Жоон-ёунг
Продюсер(лар)
  • Соҳн Сеок-жин
  • Соҳн Ок-ҳеон
  • Леэ Сеунг-беом
Қисм давомийлиги 40 дақиқа
Студия(лар) ОҲ Сторй
Эфирга узатилиши
Телеканал КБС2
Трансляция даври 2021-йил 5-июл (2021-07-05) — 2021-йил 10-декабр (2021-12-10)

Сюжети

Сериал воқеалари севги ва муваффақият излаб отаси ва акасини ташлаб кетган юраксиз онасидан қасос олишга қаттиқ иштиёқи бор Ким Жем-ма атрофида содир бўлади.

Чой Мён Гил биринчи муҳаббати билан турмуш қурганидан кейин оиласини ташлаб кетган Ким Жем-Манинг совуқ юракли онаси Мин Хи Кённи ролини ижро этади. Ким Жем-ма отасининг ўлими билан боғлиқ сирларни аниқлашга ва қасос олишга интилади. Юн Ги Сок хотинининг хиёнати туфайли севгига ишонмайди, лекин Ким Жем-мани севиб қолади. Юн Хён Сеок эса Юн Ги Сеокнинг кенжа укаси бўлиб, у эркин қалб соҳиби ҳамда ўта жозибали бола бўлади.

Сериалнинг номини ёзувчи Хван Сун Ён қуйидагича изоҳлайди: "Бош қаҳрамон аёл эри томонидан уйидан ҳайдалган куни ёшлигида бир йигит совға қилган „қизил туфли“ни кийиб чиқди. Қизига қолдирган сўнгги совғаси эса ўша „қизил туфли“нинг боғичи бўлади. „Қизил туфли“ она учун „умид“ бўлса, қиз учун „қасос“ бўлади"[4].

Ролларда

  • Чои Мюнг-гил – Мин Ҳеэ-кеонг ролида[5]
  • Со Йи-ҳюн – Ким Жем-ма ролида[6]
  • Парк Ёон-жаэ – Ёон Ги-сеок ролида[7]
  • Шин Жунг-ёон – Ёон Ҳеон-сеок ролида[8]
  • Жунг Ёо-мин – Кwон Ҳе-бин ролида[9][10]

Ишлаб чиқарилиши

Транслацияси

Со Йи Хюн 2021-йилнинг май ойида қасос олиш сериясида иштирок этиши тасдиқланган. У охирги марта 2016-йилда КБС телеканалининг „Аёллар сирлари“ драмасида кўриниш берган эди. Бу унинг беш йилдан кейинги қайтиши бўлди[11]. 18-май куни КБС студиясида ссенарий ўқиш сессияси бўлиб ўтди[12]. Ссенарий муаллифи ҳисобланган Хванг Соон-Ёунг ушбу драмагача учта драма, 2013-йил „Рубй Ринг“, 2014-йил „Тwо Мотҳерс“ ва 2015-йил „Тҳе Греат Wивес“ сериалини ёзган эди[13]. Жунг Ёо Мин ва Парк Ги Хённи филм режиссёрлигида учинчи марта бирга ишлашлари эди. Уларнинг олдинги иккита серияси: „Унаскед Фамилй“ (2019) ва „Мй Лилаc“ (2020) бўлган[9]. Биринчи умумий скрипт ўқиш сессияси 14-июнда бўлиб ўтди[14].

Суратга олиниши

16-июн куни КБС телеканали филмни суратга олиш жараёнларидан илк кадрларни чиқарди[15]. 19-август куни эса телесериал суратга олиш жойидан CОВИД-19 билан касалланишнинг тасдиқланган ҳолати ҳақида хабар берилди. Ўша одам билан алоқада бўлган актёр эса карантинга юборилди[16].

Мукофотлари

Йил Мукофот Туркум Мукофотни ютган шахс Натижа Манба
2021-йил КБС Драма Аwардс Кундалик драмадаги энг яхши актриса Со Йи-ҳюн Ғолиб бўлган [17]
Чои Мюнг-гил Номзодликка қўйилган
Энг яхши актриса Номзодликка қўйилган [18]
Кундалик драмадаги энг яхши актёр Сунwоо Жаэ-дук Номзодликка қўйилган
2022-йил АПАН Стар Аwардс Сериаллардаги энг яхши актриса Чои Мюнг-гил Номзодликка қўйилган [19]
Сериаллардаги энг яхши актриса Со Йи-ҳюн Ғолиб бўлган

Манбалар

  1. ↑ „Ред Шоэс - (Кореан Драма, 2021, 빨강 구두)“. ҲанCинема. 2021-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-май.
  2. ↑ Аҳн, Таэ-Ҳюн „최명길·소이현·박윤재·신정윤 '빨강 구두' 출연 확정“ [Чои Мюнг-гил, Со Леэ-ҳюн, Парк Ёон-жаэ, анд Шин Жунг-ёон cонфирмед то аппеар ин'Ред Шоэс'] (ко). Неwс1 (2021-йил 13-май). 2022-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-май.
  3. ↑ Жеон Жаэ-кюнг.. „'빨강구두' 최명길·소이현, 욕망·복수의 화신 서늘“ (ко). Неwсис. Даум (2021-йил 17-июн). 2021-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-июн.
  4. ↑ Парк Жаэ-ҳwан.. „'빨강구두' 황순영 작가 "최명길-소이현 케미, 100% 신뢰한다"“. КБС. Навер (2021-йил 4-июл). 2022-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-июл.
  5. ↑ Парк Пан-сеок.. „'빨강구두' 최명길, 욕망에 솔직한 민희경 변신..묵직한 존재감“ (ко). Осен. Даум (2021-йил 15-июн). 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-июн.
  6. ↑ Жунг Эун-жеан.. „최명길-소이현-박윤재-신정윤 '빨강 구두' 캐스팅 확정“ (ко). КБС. Навер (2021-йил 13-май). 2021-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-май.
  7. ↑ Жеон Ҳё-жин.. „'빨강구두' 박윤재, 첫 스틸 공개…카리스마+고독“ (ко). Спорц Донга. Навер (2021-йил 18-июн). 2021-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-июн.
  8. ↑ Ёон-жи Аҳн.. „'빨강 구두' 신정윤, 자유로운 영혼으로 변신..반항적 매력 예고“ (ко). Стар Неwс. Навер (2021-йил 29-июн). 2021-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-июн.
  9. ↑ 9,0 9,1 Канг Ҳеон-жин.. „'빨강구두' 정유민 "극 중 母 최명길 연기? 넋 놓고 감탄해"“ (ко). Эхпорт Неwс. Навер (2021-йил 30-июн). 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-июн.
  10. ↑ Ким Жин-сеоп.. „정유민, КБС2 빨강구두 주연으로 발탁“ (ко). Кореа Пресс Неwс (2021-йил 28-май). 2021-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-май.
  11. ↑ Ким Ҳеэ-сун.. „소이현, '빨강 구두' 출연확정…복수의 화신으로 컴백“ (ко). Неwс Инсиде (2021-йил 14-май). Қаралди: 2021-йил 28-май.
  12. ↑ Сеунг-Ҳоон Леэ.. „[포토 소이현, '빨강구두 대본리딩 왔어요'“] (ко). Финанcиал Неwс. Даум (2021-йил 18-май). Қаралди: 2021-йил 28-май.
  13. ↑ Ким Ҳюн-жунг.. „[단독 최영완, '빨강구두' 캐스팅..4년만 안방 복귀“] (ко). Эхпорт Неwс. Даум (2021-йил 19-май). Қаралди: 2021-йил 28-май.
  14. ↑ Ким Со-еон.. „최명길х소이현, 숨막히는 '빨강 구두' 대본 리딩“ (ко). Стар Тодай. Даум (2021-йил 14-июн). 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-июн.
  15. ↑ Ким До-ҳеэ.. „'빨강 구두' 소이현 첫 스틸 공개···복수에 사로잡힌 '김젬마' 연기 예고“ (ко). Сеоул Эcономиc Даилй. Навер (2021-йил 16-июн). 2021-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-июн.
  16. ↑ Баэ Ҳё-жоо.. „'빨강구두' 코로나 확진자 발생 "전원 음성→배우 1인 자가격리"[공식“] (ко). Неwсен. Навер (2021-йил 19-август). 2021-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-август.
  17. ↑ Wоо Да-бин.. „'КБС 연기대상' 지현우 대상 수상…'신사와 아가씨' 6관왕 쾌거 [종합“] (ко). Ҳанкоок Илбо. Навер (2022-йил 1-январ). 2021-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-январ.
  18. ↑ Жунг Жи-ҳюн. „차태현·이도현·김소현·박은빈, 최우수상 수상 [2021 КБС 연기대상“] [Ча Таэ-ҳюн, Леэ До-ҳюн, Ким Со-ҳюн, Парк Эун-бин, Гранд Призе Wиннер [2021 КБС Драма Аwардс]] (ко). Мй Даилй (2022-йил 1-январ). 2022-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-январ.
  19. ↑ Ким Wон-геом. „'에이판 스타 어워즈' 송중기·손석구·김수현·김태리·박은빈 등 역대 최다 노미네이트“ ['АПАН Стар Аwардс', инcлудинг Сонг Жоонг-ки, Сон Сеок-гу, Ким Су-ҳеон, Ким Таэ-ри, Парк Эун-бин, этc.] (ко). СпоТВ Неwс. Навер (2022-йил 31-август). 2022-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-август.