Red Wings Airlines
Ред Wингс Аирлинес – Россиянинг минтақавий лессор[манба керак] авиакомпанияси бўлиб, Москва Домодедово аэропортида базаси жойлашган. Авиакомпания мунтазам йўловчи ва юк ташиш хизматларини кўрсатади.
| Файл:РедWингс Аирлинес Лого.свг | |||||||
| |||||||
| Ташкил топган | 1999 | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Ҳаво тугуни | |||||||
| Парк ҳудуди | 34 | ||||||
| Парвоз йўналишлари | 28 | ||||||
| Бош қароргоҳи |
Москва, | ||||||
| Муҳим шахслар | Евгенй Солодилин (CЕО)[2] | ||||||
| Сайти | флйредwингс.cом | ||||||
Тарихи

Ред Wингс 1999-йилда Внуково авиатаъмирлаш заводининг русча қисқартмасидан келиб чиққан ҳолда ВАРЗ-400 номи билан ташкил этилган. 2001-йилда номини Аирлинес 400 деб ўзгартирди, 2007-йилда эса ҳозирги номини олди.
Авиакомпания россиялик магнат Александр Лебедевга тегишли бўлиб, у янги ишлаб чиқилган ва фойдаланишган топширилган 210 йўловчига мўлжалланган замонавийТуполев Ту-204-100Б икки реактивли рус самолётларидан фойдаланган ҳолда дисконт авиакомпания яратмоқчи эди. Компания авиапаркида ўнта Ту-204-100Б бор эди (ўн биринчи Ту-204 2012-йил 29-декабрда Внуково халқаро аэропортида ҳалокатга учраганидан кейин ҳисобдан чиқарилди) ва шунингдек, ўзининг Ту-204 аваипаркини тўлдириш учун Аирбус А320 ҳамда Аирбус А321 самолётларини сотиб олишга ҳаракат қилган эди[3].
Лебедев шунингдек, Ред Wингснинг қардош компания бўлиши керак бўлган Германиянинг Блуэ Wингс чартер авиакомпаниясининг 49% га эгалик қиларди. Бироқ, 2010-йил 13-январда Блуэ Wингс барча фаолиятини тўхтатди ва жаҳон молиявий инқирози туфайли банкротлик тўғрисида ариза берди[4].
Внуковода 9268-рейс ҳалокатга учраганидан сўнг, Россия авиация маъмурлари авиакомпаниянинг эксплуатацияси ва паркига техник хизмат кўрсатишни фавқулодда текширишни бошлади, натижада ташувчининг сертификати 2013-йил 4-февралда бекор қилинди. Авиакомпания бир кун олдин барча операцияларини тўхтатди ва эгаси Александр Лебедев фаолиятини қайта тиклаш режалаштирилмаганини эълон қилди[5].
2013-йил 4-апрелда Александр Лебедевнинг Миллий захира корпорацияси (МЗК) (русча: Национальная резервная корпорация) Ред Wингс Аирлинес Гроуп „Гута“ ни рамзий бир рублга сотди (бу ҳолда лизингга олинган самолётлар лизинг берувчи МЗКга тегишли „Илюшин Финанcе“ компаниясида қолди). Ред Wингснинг янги эгалари паркни 10-15 та самолётга кўпайтиришни режалаштирди – авиакомпания фақат Россия самолётларини сотиб олмоқчи эди. 2013-йил 25-апрелда „Россия“ авиакомпаниясининг олдинги бош директори Сергей Белов Ред Wингсга раҳбарлик қилишини эълон қилди. 2013-йил 18-июнда Федерал ҳаво транспорти агентлиги Ред Wингснинг тижорат йўловчи ва юк ташиш сертификатини янгилади. Авиакомпания 22-июндан чартер рейсларини, 12-июлдан эса Москвага мунтазам рейсларни тиклади.
Ред Wингс ва Нордавиа ўзларининг бизнес кучларини ошириш учун бирлашишга қарор қилди. Аммо жараён бошланганда, бирлашишни якунлаш ёки икки авиакомпаниянинг келажакдаги бизнес алоқалари ва брендинг идентификаторларини аниқлаштириш санаси эълон қилинмади. Режа дастлаб Нордавиа томонидан буюртма қилинган Аирбус А320 самолётларини Ред Wингсга етказиб беришни назарда тутган. Янги бренд номи бирлашиш тугагандан сўнг эълон қилиниши керак эди[6].
2018-йил 20-сентябрда Ред Wингс ўзининг ребрендингини эълон қилди. Янгиланган ливерадаги биринчи самолёт 2018-йил охиригача етказилиши керак бўлган Аирбус А321 бўлиши кутилган эди[7].
2021-йил август ойида Ред Wингс авиакомпанияси ССЖ100 двигателларини техник қўллаб-қувватлаш мақсадида Бирлашган авиация корпорацияси билан қиймати 500 миллион долларлик 20 йилга мўлжалланган биринчи шахсий хизмат кўрсатиш шартномасини имзолади. Илгари фақат двигател ишлаб чиқарувчи ПоwерЖет компанияси авиакомпаниялар билан ҳар қандай техник ёрдам шартномаларини бевосита имзолаш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин эди[8].
Парвоз манзиллари
Cодешаре шартномалари
Ҳозирда Ред Wингс Аирлинес қуйидаги авиакомпаниялар кодшеринг шартномасига эга:
Авиапарки
Жорий ҳолати


Ред Wингс авиапарки 2023-йил май ҳолатига кўра қуйидаги самолётлардан иборат[11][12][13][14]:
| Самолёт | Миқдори | Буюртмалар | Йўловчилар | Эслатмалар | ||
|---|---|---|---|---|---|---|
| C | Й | Жами | ||||
| Аирбус А320-200 | 2 | — | – | 180 | 180 | |
| Аирбус А321-200 | 6 | — | – | 220 | 220 | |
| Боэинг 777-200ЭР | 3 | — | – | 412 | 412 | |
| Иркут МC-21-300 | — | 16 [15][16] | ТБА | |||
| Сукҳои Супержет 100-95 | 20 | 40 | – | 100 | 100 | Ҳаммаси бўлиб 60 та самолёт буюртма қилинган[17] |
| Туполев Ту-204-100 | 1 | — | 25 | – | 25 | Авиастар-ТУдан ижарага олинган. |
| Туполев Ту 204-100Б[12] | 1 | — | – | 210 | 210 | |
| Туполев Ту-204-300 | 1 | — | — | — | — | |
| Жами | 34 | 56 | ||||
Аввал фойдаланилган самолётлар
Ред Wингс Аирлинес авиакомпанияси илгари қуйидаги турдаги самолётлардан фойдаланган[манба керак]:
- Илюшин Ил-76
- Туполев Ту-154
- Туполев Ту-214
Бахциз ҳодисалар ва фалокатлар
- 2012-йил 29-декабр, маҳаллий вақт билан 16:35 (ГМТ 12:35), Ред Wингс Аирлинес 9268-рейсида учган Туполев ТУ-204-100В (Рўйхатга олиш рақами: РА-64047, c/н: 1450743164047, с/н, қурилган йили: 2008-йил) самолёти Внуково халқаро аэропортида (ВКО) 19-учиш-қўниш йўлагини босиб ўтиб, Чехиянинг Пардубице аэропортидан қўниш вақтида ҳалокатга учради. Самолёт парчаланиб кетди ва М3 трассасидан тахминан 400 метр (1,312 фт; 437 йд) кўтарилиб тўхтади. Самолёт бортида саккиз нафар экипаж аъзоси бўлган, улардан беш нафари ҳалок бўлди, қолган уч нафари оғир яраланди[18][19]. Внуководаги ҳалокатли воқеа Ред Wингс самолётлари иштирокидаги иккинчи шундай воқеа эди. Олдингиси тўққиз кун олдин, 2012-йил 20-декабр куни, Москвадан Новосибирскка парвоз қилган ТУ-204-100Б самолёти билан содир бўлган эди. Самолёт Толмачево аэропортидаги 25-учиш-қўниш йўлагидан 351 метр (1,150 фут) масофада йўлакдан чиқиб кетди ва очиқ майдонга чиқди[20]. Парвоз маълумотларини ёзиб олиш қурилмасининг дастлабки кўрсаткичлари шуни кўрсатадики, тормоз ишдан чиқиши, шунингдек, двигател қувватини ўзгартириш мосламаси билан боғлиқ муаммолар ҳар иккала ҳалокатнинг асосий сабаблари бўлиб, қўшимча парвозга яроқлилик директивалари чиқарилди[21][22][23][24].
- 2018-йилнинг 22-август куни Ред Wингс Ту-204 самолётининг WЗ808-рейси билан Уфадан Сочига парвоз қилаётган Авиадвигател ПС-90 двигателларидан бири Уфа халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилиш чоғида кўтарилиб кетди ва шундан сўнг ёниб кетди. Экипаж ҳеч қандай ёнғин белгиларини олмаган, автоматик ёнғинни ўчириш тизими ишламаган ва қўлда ёнғинни ўчириш орқали олов тўлиқ ўчирилмаган. Фавқулодда хизматлар самолёт қўнгандан сўнг ёнғинни ўчиришди, йўловчилар эса ўнг қўл эшиклари орқали эвакуация қилинди. Жароҳатланганлар йўқ. Воқеаларни текшириш учун Росавиация (Россия фуқаро авиацияси бошқармаси) комиссияси тузилди[25].
Манбалар
- ↑ Мариэ-Пиэрре Балcаэн, Евроназорат ДАП/ДИА. „Эуроcонтрол, Десигнаторс фор Аирcрафт Оператинг Агенcиэс, Аэронаутиcал Аутҳоритиэс анд Сервиcес“. Эхтранет.эуроcонтрол.инт. Қаралди: 2012-йил 30-декабр.
- ↑ „Формер Зҳуковскй Аирпорт ҳеад Солодилин реплаcес Ключарев ас CЕО оф Ред Wингс“. интерфах.cом (2022-йил 13-июл).
- ↑ "Ред Wингс cонсидерс А321с ас суитабле А320с прове элусиве", Флигҳт Интернатионал, Ретриэвед 24 Аугуст 2008
- ↑ „Блуэ Wингс стеллт Флугбетриэб эин“ (де). Флугревуэ. 2011-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-январ.
- ↑ „ВЕДОМОСТИ – Росавиация приостановила действие сертификата эксплуатанта Ред Wингс“. Ведомости.ру. Қаралди: 2014-йил 19-август.
- ↑ „Авиакомпании Ред Wингс и "Нордавиа" объединятся“ (2017-йил 16-октябр).
- ↑ „ФОТО: Ред Wингс представила два варианта обновленной ливреи“ (2018-йил 20-сентябр).
- ↑ „Ред Wингс заплатит $500 млн за обслуживание двигателей ССЖ100 по контракту на 20 лет“ (ру). Форбес (Россия) (2021-йил 16-август).
- ↑ Лиу, Жим. „Ред Wингс эхпандс Нордавиа cодешарес ин С19“. Роутесонлине (2019-йил 10-май). Қаралди: 2019-йил 10-май.
- ↑ „Авиакомпании Ред Wингс и "Уральские авиалинии" договорились о совместных перевозках“ (2021-йил 7-октябр).
- ↑ „Глобал Аирлине Гуиде 2017 (Парт Тwо)“. Аирлинер Wорлд. № Новембер 2017. 30-бет.
- ↑ 12,0 12,1 „Ред Wингс Флеэт Детаилс анд Ҳисторй“. Планеспоттерс.нет. Қаралди: 2022-йил 3-октябр.
- ↑ „Новости Авиатион ЭХплорер: ГТЛК передала в лизинг авиакомпании Ред Wингс 2 самолета ССЖ 100“.
- ↑ „Ред Wингс (WЗ/РWЗ) Флеэт, Роутес, & Ревиэwс“. Флигҳтрадар24. Қаралди: 2023-йил 29-май.
- ↑ „МАКС: Ред Wингс сигнс фор Руссиан жец анд Қ400с“. Флигҳтглобал.cом (2013-йил 30-август). Қаралди: 2013-йил 2-сентябр.
- ↑ „Иркут МC-21 гец неw ордерс ат МАКС Аир Шоw“ (эн-ГБ). атwонлине.cом (2017-йил 18-июл). Қаралди: 2017-йил 19-июл.
- ↑ „Старт ин неуэ Äра: Ред Wингс üберниммт ден эрстен вон 60 Супержец“ (2020-йил 14-сентябр).
- ↑ „АСН Аирcрафт аccидент Туполев 204-100В РА-64047 Москва-Внуково Аирпорт (ВКО)“. Авиатион-сафетй.нет. Қаралди: 2012-йил 29-декабр.
- ↑ Агенcиэс. „Руссиан пассенгер жет cрашес ат Мосcоw'с Внуково аирпорт“. Гуардиан (2012-йил 29-декабр). Қаралди: 2012-йил 29-декабр.
- ↑ „АСН Аирcрафт аccидент 20-ДЕC-2012 Туполев Ту-204-100В РА-64049“. Авиатион-сафетй.нет (2012-йил 20-декабр). Қаралди: 2012-йил 29-декабр.
- ↑ Ҳрадеcкй, Симон „Аccидент: Ред Wингс Т204 ат Мосcоw он Деc 29тҳ 2012, оверран рунwай он ландинг“ Тҳе Авиатион Ҳералд, 29 Деcембер 2012.
- ↑ Ҳрадеcкй, Симон „Инcидент: Ред Wингс Т204 ат Новосибирск он Деc 20тҳ 2012, рунwай эхcурсион он ландинг“ Тҳе Авиатион Ҳералд 20 Деcембер 2012 (упдатед 30 Деcембер 2012)
- ↑ Бад бракес cитед ин Мосcоw cраш ландинг Агенcе Франcе-Прессе (виа НДТВ.cом) 30 Деcембер 2012
- ↑ Камински-Морроw, Давид „Ту-204 диреcтиве wарнс пилоц то чеcк тҳруст-реверсе статус“ Флигҳтглобал.cом, 2 Жануарй 2013
- ↑ „Инcидент: Ред Wингс Т204 ат Уфа он Ауг 22нд 2018, энгине фире“. авҳералд.cом. Қаралди: 2019-йил 27-март.