Редупликация (лот. редуплиcатио иккиланиш, қўшалоқланиш) (тилшуносликда) — сўздаги дастлабки бўғинни ёки ўзакни, бутун сўзни такрор қўллаш билан такрорий сўз, грамматик шакл ҳосил қилиш усулидан иборат фономорфологик ҳодиса. Шу нуқтаи назардан қисман ва тўлиқ Р. турлари фарқланади. ҳозирги ўзбек тилида сўз шаклининг бу тури кўплик, давомийлик ва такрорийлик каби грамматик маъноларни ифодалайди. Р. йўли билан ҳосил қилинган бирликларда лексикграмматик жиҳатдан бир бутунликни ташкил қилади. Мас, баландбаланд (иморатлар), дастадаста (гул), кулакула, ўшаўша, мингминглаб каби. Ҳар қандай сўзнинг такрор ҳолда (кетма-кет) қўлланиши билан Р. вужудга келмайди, яъни сўзнинг такрорий шакли ҳосил бўлавермайди. Р. жаҳондаги турли тузумдаги кўплаб тилларга хос ҳодиса бўлиб, унинг вазифаси ҳам хилмахилдир: Мас, Р. раротонга тилида маънони кучайтирса (тупу — ўсмоқ, тутупу — гуркираб ўсмоқ), малайя тилида кўпликни ҳосил қилишнинг асосий усули (оранг — одам, орангоранг — одамлар) ҳисобланади. Баъзи адабиётларда "Р." термини "такрорий шакл", "такрорий сўз" терминлари билан синоним тарзида қўдланади. Немат Маҳкамов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил