Redutsentlar
Редуцентлар (лот. редуcенс — қайтаётган, қайта тикланаётган), деструкторлар — ўлик органик моддалар билан озиқланиб, уни минераллаштирадиган (деструктор) организмлар. Р. органик моддаларни парчалаб, продуцентлар ўзлаштира оладиган оддий анорганик бирикмаларгача олиб келади. Р.га сапротроф бактериялар, замбуруғлар ва бир қанча ҳайвонлар (ёмғир чувалчанглари, сапротроф ҳашаротлар, ўлимтикхўр ҳайвонлар) киради. Қуруқлик экосистемаларида органик қолдиқларнинг парчаланишида тупроқ ҳайвонлари (ёмғир чувалчанглари, ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари), бактериялар ва замбуруғлар катта аҳамиятга эга. Р. ёрдамида ўрмонлар тупроғида ҳар йили ҳосил бўладиган ўсимлик қолдиқларининг 90% га яқин қисми ўзлаштирилади. Сув экосистемасида Р. функсиясини планктон ҳайвонлар бажаради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |