Реэма Омер (урдуча: ریما عمر‎‎; 1986-йил 3-июнда туғилган) — покистонлик юрист, инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассис, янгиликлар таҳлилчиси. Ҳозирда Юристлар халқаро комиссиясида юридик маслаҳатчи сифатида фаолият юритади[1]. Мунтазам равишда юридик муҳит ва Покистондаги инсон ҳуқуқлари муаммолари юзасидан ўз фикрларини ёзиб боради[2] ҳамда турли телеканалларнинг долзарб мавзулар ҳақидаги дастурларида ҳуқуқий ва сиёсий таҳлилларини тақдим этади.

Реэма Омер

Реэма Омер (ўнгда) И.А. Реҳман, Асма Жаҳонгир ва Питер Жаcоб билан панел муҳокамасида
Таваллуди 3 Жуне 1986
Таълими ЛЛБ, Лоҳур Менежмент Фанлари Университети (Покистон)
ЛЛМ, Кембриж университети (Буюк Британия)
Касби Юрист
Инсон ҳуқуқлари фаоли
Таҳлилчи ва колумнист

Ёшлиги

Реэма оилада икки фарзанднинг бири бўлиб, Панжоб вилояти Лоҳур шаҳрида туғилиб ўсган. Дастлаб Лоҳур Грамматика мактабида таҳсил олган. У 2009-йилда Лоҳур Менежмент Фанлари Университетида гуманитар фанлар бўйича бакалавр даражасини олган ва энг яхши талаба сифатида олтин медал билан тақдирланган[3]. Кейинчалик 2010-йилда Буюк Британиядаги Кембриж университетида Оммавий халқаро ҳуқуқ йўналиши бўйича магистр даражасини эгаллаган. Реэма доктор Али Жан билан турмуш қурган ва уларнинг бир қизи бор.

Фаолияти

2011-йилда Реэма Юристлар халқаро комиссияси таркибига Жанубий Осиё бўйича маслаҳатчи сифатида қўшилган. 2013-йилдан бошлаб Покистон учун юридик маслаҳатчи лавозимида хизмат қилиб келади.

Реэма Покистон Олий суди ҳамда Олий суд томонидан конституциявий ва инсон ҳуқуқлари бўйича муҳим ишлар юзасидан суд маслаҳатчиси этиб тайинланган[1][2].

У турли телеканалларнинг долзарб мавзулар ҳақидаги кўрсатувларида мунтазам равишда ҳуқуқий ва сиёсий таҳлилчи сифатида қатнашади. Шунингдек, тез-тез инсон ҳуқуқларига оид мавзуларда, жумладан, қонун устуворлиги, сўз эркинлиги, ижтимоий адолат, адолатга эришиш имконияти, юридик соҳада гендер тафовути, Покистоннинг халқаро мажбуриятлари ҳамда миллий инсон ҳуқуқлари институтлари ва бошқалар ҳақида бир қатор интернет[4] ва босма[5] газета-журналларга мақолалар[6] тақдим этиб келади[7][8][9].

Репорт Cард

Реэма Омер Гео Неwс’нинг „Репорт Cард“ номли долзарб мавзулар ёритиладиган ток-шоусида таҳлилчи сифатида мунтазам чиқиш қилади. У ерда Суҳаил Wарраич, Мазҳар Аббос, Ҳассан Нисор, Беназир Шоҳ, Шаҳзад Иқбол, Мунеэб Фарооқ, Атҳер Казми ва Иршад Ҳамеэд каби етакчи таҳлилчилар билан бирга иштирок этади[10]. У ток-шоуда Покистондаги ҳуқуқий масалалар ҳамда сиёсий вазият юзасидан ўз фикри ва таҳлилини баён қилади.

Аурат Cард

Реэма Омер аёл журналистлар, жумладан, Беназир Шоҳ, Меҳмал Сарфараз ва Наташа билан бирга аёлларга ўз муаммоларини эркин сўзлаш ва ўз қарашларини улашиш учун майдон яратиш мақсадида „Аурат Cард“ номли ЁуТубе шоусини ташкил этган[11]. Улар сиёсат, ҳуқуқ, спорт ёки кўнгилочар соҳалар билан боғлиқ ўзларининг тажриба ва қизиқишлари доирасидаги турли мавзу ҳамда масалаларни муҳокама қиладилар. Шунингдек, долзарб воқеаларни таҳлил қилишади, филмлар ва сериалларни кўриб чиқишади ва турли истеъмол маҳсулотларини шарҳлашади[12].

Манбалар

  1. ↑ „Асиа & тҳе Паcифиc Программе“ (эн-УС). Интернатионал Cоммиссион оф Журисц. Қаралди: 2020-йил 14-ноябр.
  2. ↑ „Неwс сториэс фор Реэма Омер - ДАWН.CОМ“ (эн). www.даwн.cом. Қаралди: 2020-йил 14-ноябр.
  3. ↑ „620 градуатес гет дегреэс ат ЛУМС cонвоcатион“ (эн). www.тҳенеwс.cом.пк. Қаралди: 2020-йил 14-ноябр.
  4. ↑ „Опинио Журис артиcлес бй Реэма“.
  5. ↑ „Реэма Омер Арчивес“ (эн-УС). Даилй Тимес. Қаралди: 2020-йил 14-ноябр.
  6. ↑ „Оп-эдс“ (эн-УС). Интернатионал Cоммиссион оф Журисц. Қаралди: 2020-йил 14-ноябр.
  7. ↑ „Wритер - Гео.тв: Латест Неwс Бреакинг Пакистан, Wорлд, Ливе Видеос“ (эн-УС). www.гео.тв. Қаралди: 2020-йил 14-ноябр.
  8. ↑ „Реэма Омер:Тҳе Неwс он Сундай (ТНС) » Wеэклй Магазине - Тҳе Неwс Интернатионал“ (эн). www.тҳенеwс.cом.пк. Қаралди: 2020-йил 14-ноябр.
  9. ↑ „Реэма Омер:Wритер - Тҳе Неwс Интернатионал: Латест Неwс Бреакинг, Пакистан Неwс“. www.тҳенеwс.cом.пк. Қаралди: 2020-йил 14-ноябр.
  10. ↑ „Репорт cард шоwс“. www.гео.тв.
  11. ↑ „Wҳат ис ан Аурат Cард анд ҳоw до wе гет оне?“. ДАWН Неwспапер.
  12. ↑ „Аурат Cард шоwс“. www.унеwств.cом/.