Референт (лотинча: референс — хабар қилувчи, маълумот берувчи) — 1) реферат тайёрловчи, уни ўқиб берувчи, маълумот, хабар берувчи шахс 2) Муайян масалалар юзасидан ахборот, маълумот, маслаҳат берувчи масъул шахс Турли вазирлик, консерн, муассаса ва ҳоказода Р. лавозими бўлиб, уни эгаллаб турган шахс мунтазам тарзда соҳага оид маълумотлар тўплаб боради ҳамда уни реферат тарзида ўз раҳбарига тақдим этади. Айрим вазирликларда вазир ёрдамчиси лавозимида ишлаётган масъул шахс ҳам Р. деб номланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил