Рефиа Султон (усмонли туркча: رفیعه سلطان‎‎; 1891-йил 15-июн — тах.1938-йил) — Усмонийлар маликаси, султон Абдулҳамид ИИ ва Сазкар хонимнинг қизи.

Рефиа Султон
Туғилиши 15-июн 1891-йил
Йıлдıз саройи, Истанбул, Усмонийлар империяси
Вафоти тах. 1938 (ёши 46–47)
Байрут, Ливан
Дафн этилган жой
Турмуш ўртоғи
Дамат Али Фуад бей (турм. 1910–1938)
Фарзандлари
  • Робия Хонимсултон
  • Ойша Ҳамида Хонимсултон
Сулола Усмонийлар
Отаси Абдулҳамид ИИ
Онаси Сазкар хоним
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Рефиа Султон 1891-йил 15-июнда Йıлдıз саройида туғилган. Унинг отаси Усмонийлар империяси султони Абдулҳамид ИИ бўлиб, у Абдулмажид И ва Тиримüжган Кадıннинг ўғли эди. Онаси Сазкар хоним[1][2][3][4] Реcеп Бата бей Маан ва Рукия Ҳавво хоним Миканбанинг қизи эди. Рефиа Султон Сазкар хонимнинг ягона фарзанди, шунингдек, Абдулҳамид ИИ нинг ҳам гўдаклигида омон қолиб, вояга етган энг кенжа қизи эди. Болалигида у султоннинг бошқа фарзандларига ҳам дарс берган франсуз мусиқа ўқитувчиси Ломбарди бейдан пианино чалишни ўрганган[5].

Никоҳи

Султон Абдулҳамид ҳукмронлигининг охирларига келиб, қизи Рефиа Султонни Мüşир Аҳмад Эйüп пошонинг ўғли Али Фуад бейга унаштирган. Бироқ 1909-йилда Абдулҳамид тахтдан ағдарилгач, Рефиа Султон ота-онаси билан бирга Салоникига сургун қилинган. Кейинги йили эса Истанбулга қайтган[3].

Уларнинг никоҳи 1910-йил 3-июнда Долмабаҳçэ саройида ўгай опаси Ҳамиде Ойша Султоннинг тўйи билан бир кунда бўлиб ўтган. Али Фуад бей дамат унвонини олган. Уларнинг икки қизи бўлган. Биринчи қизи Робия Хонимсултон 1911-йил 13-июлда, иккинчи қизи Ойша Ҳамида Хонимсултон 1918-йилда туғилган[6].

1924-йил мартида Усмонийлар сулоласи оила аъзолари сургун қилингач, эр-хотин ва уларнинг қизлари аввал Франсиянинг Ниcе шаҳрига жойлашган. 1936-йилда Ҳамида 18 ёшида бир ҳодиса оқибатида вафот этган. Кейинчалик эр-хотин Ливаннинг Байрут шаҳрига кўчиб ўтган[3][4].

Неслиşаҳ Султоннинг айтишича, Рефиа Султон Абдулҳамид ИИ нинг қизлари орасида энг дунёқараши кенг қиз бўлган. Унинг ўзи жуда нафис аёл, эри Фуад бей эса унга аъло даражада мос турмуш ўртоқ бўлган[7].

Вафоти

Рефиа Султон қабри

Рефиа Султон 1938-йилда Ливаннинг Байрут шаҳрида 47 ёшида вафот этган ва Суриянинг Дамашқ шаҳрида жойлашган Сулаймония такяси қабристонига дафн этилган[6][1][3][2]. Унинг онаси 7 йил кўпроқ яшаб, 1945-йилда вафот этган[8].

Мукофотлари

Фарзандлари

Исм Туғилган Вафот этган Изоҳлар
1910-йил 3-сентабрда турмуш қурган Дамат Али Фуад бейдан (1887–1953)[10]
Робия Хонимсултон 1911-йил 13-июл 1998-йил 19-июн Истанбулдаги Кизилтопрак саройида туғилган. Турмушга чиқмаган, вафотидан кейин Маҳмуд ИИ мақбарасига дафн этилган.
Ойша Ҳамида Хонимсултон тах. 1918 тах. 1936 Истанбулдаги Кизилтопрак саройида туғилган. Турмуш қурмаган. Франсиянинг Ниcе шаҳрида сургундалигида бир ҳодиса оқибатида вафот этган ва Сулаймония такяси қабристонига дафн этилган.

Аждодлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Улуçай 2011, с. 258.
  2. ↑ 2,0 2,1 Броокес 2010, с. 288.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Сакаоğлу 2008, с. 697.
  4. ↑ 4,0 4,1 Экинcи, Экрем Буğра. Султан Абдüлҳамид'ин Сон Зевcеси, Жуне 2017. ИСБН 9786050825039. Қаралди: 2020-йил 24-июл. 
  5. ↑ Улуçай 2011, с. 250, 258.
  6. ↑ 6,0 6,1 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 28-бет. 
  7. ↑ Бардакçı, Мурат. Неслишаҳ: Тҳе Ласт Оттоман Принcесс. Охфорд Университй Пресс, 2017 — 100-бет. ИСБН 978-9-774-16837-6. 
  8. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 683-4.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 9,5 Йıлмаз Öзтуна. Баşлангıcıндан заманıмıза кадар бüйüк Тüркие тариҳи: Тüркие'нин сиясî, меденî, кüлтüр, теşкилâт ве сан'ат тариҳи. Öтüкен Яйıневи, 1978 — 165-бет. 
  10. ↑ Экинcи, Экрем Буğра. Султан Абдüлҳамид'ин Сон Зевcеси. Тимаş Тариҳ, Марч 31, 2017 — 185-бет. ИСБН 978-6-050-82503-9. 

Адабиётлар

  • Броокес, Доуглас Сcотт. Чўри, малика ва устоз: Усмонли ҳарамидан овозлар. Университй оф Техас Пресс, 2010. ИСБН 978-0-292-78335-5. 
  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу мулкнинг аёл султонлари: Вâлиде султонлар, ҳâтунлар, ҳасекилар, кадıнефендилар, султанефендилар. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6. 
  • Улуçай, Мустафа Çаğатай. Подшоҳларнинг аёллари ва қизлари. Анқара: Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.