Рефик Халид Карай (1888-йил 15-март — 1965-йил 18-июл) — турк ёзувчиси.

Рефик Ҳалид Карай
Асл исми Рефик Ҳалид Карай
Таваллуди 1888-йил 15- март
Туркия, Истанбул
Вафоти 1965-йил 18-июл Туркия Истанбул
Истанбул, Зинжирликую Қабристони
Тахаллуси Кирпи
Фуқаролиги Турк

Ҳаёти

Рефик Ҳалид Карайнинг отаси Меҳмет Холид Бей Болу Мудурнудан Истанбулга кўчиб ўтган Каракайишлар оиласига бош ҳисобчиси бўлиб ишлаган.

Конституциявийлик нинг эълонидан кейин у журналистика билан шуғуллана бошлаган. 1909- йилда �М2�Таржумон-и Ҳақиқат�М3� газетасида таржимон ва мухбир бўлиб ишлаган.

Ундан сўнг Фежриати жамоасига қўшилади ва „Кирпи“ имзоси билан " Калем " журналига мақолалар ёза бошлади[1].

Мақолалари туфайли 1913-йилда Синопга сургун қилинган. Кейинчалик Чорум, Анқара ва Билежикга юборилди . Истанбулга қайтгач, бир муддат Роберт коллежида турк тили ўқитувчиси бўлиб ишлади, ундан кейин Почта-телеграмма бош бошқармасида фаолият юритади. Ҳурриет ва Итилаф Фиркаси аъзоси бо`лганидан со`нг „Айдеде“ сиёсий ҳазил журналини нашр эта бошлайди.

Мустақиллик уруши(турк. Истиклал саваши)га қарши ёзган мақолалари туфайли хиёнатда айбланади ва Юзеллиликлар (қора рўйҳат)га киритилади. У узоқ вақт хорижда, Байрут ва Ҳалабда сургунда яшайди. Мустафо Камол Отатуркга ёзган шеърлари ва мактублари билан Юзеллиликлар рўйхатидагиларнинг кечирилишида муҳим рол ўйнади. 16 йиллик сургунликдан кейин 1938-йилнинг июлида Туркияга қайтиб келади. 1948-йилда яна "Айдеде" журналини чиқаришни бошлади.

1965-йил 18-июлда Истанбулда вафот этган ва Карай Зинжирликую қабристонига дафн қилинди.

Турк адабиётидаги ўрни

Рефик Холид турк адабиётида илк бор Онадўлини танитган асарлари билан ном қозонган, сатирик ва ҳажвий асарлари билан машҳур бўлган. У мушоҳадаларга асосланган асарларида содда, равон тили, таъриф, портрет ва ўхшатишлардан фойдаланишдаги маҳорати билан 20-аср романчилари орасида алоҳида ўрин тутади.

Сейит Камол Караалиоғлу уни шундай тасвирлайди: Рефик Ҳалит Карай У „Янги тил“ ҳаракатида муҳим ўрин тутган, сўзлашув тилини ўз асарларида катта маҳорат билан қўллаган ёзувчидир. Унинг ҳикоя ва романларида ранг-баранглик, мушоҳада бойлиги алоҳида ажралиб туради[2].

Асарлари

Рафиқ Ҳалит Карай қабри
Роман
  • «Истанбулнинг юзи» (1920)
  • «Ой орқасида» (1922)
  • «Язид қизи» (1939)
  • «Чете» (1940)
  • «Сургун» (1941)
  • «Анаҳтар» (1949)
  • «Бу бизнинг ҳаётимиз» (1950)
  • «Нилгун» (1950-1952)
  • «Ер остида дунё бор» (1953)
  • «Аёл ўргимчак» (1953)
  • «Икки минг йиллик ошиқ» (1954)
  • «Икки танали аёл» (1955)
  • «Аёллар уйи» (1956)
  • «Қорли тоғдаки олов» (1956)
  • «Тўрт баргли ёнжа» (1957)
  • «Оҳирги қадаҳ» (1965)
  • «Ерини севган ниҳол» (1977)
  • «Нон қўлдан сув қўлдан» (1980)
  • «Ойнинг ўн тўрти» (1980)
  • «Сузувчи богъ» (1981)
Ҳикоялари
  • «Мамлакат ҳикоялари» (1919)
  • «Ғурбат ҳикоялари» (1940)
Ҳазилари
  • «Ҳеч қачон аладанма, ишонма»
  • «Кирпининг сўзлари»
  • «Ай орқангда»
  • «Танишларим»
  • «Жинни»(1939)

Манбалар

  1. ↑ Эдебиятıмıзда İсимлер Сöзлüğü. Япı Креди Яйıнларı — 222-224-бет. 
  2. ↑ Ресимли Мотифли Тüрк Эдебиятı Тариҳи. İнкıлâп Яйıневи, 1985. 

Ҳаволалар