Reformatsiya
Реформация (лотинча: реформатио ўзгартириш, ислоҳ қилиш) — ХВИ асрда Ғарбий ва Марказий Европада тарқалган ижтимоий ҳаракат. Асосан, заминдорларга қарши ҳарактерда бўлиб, католик черкови (заминдорларнинг асосий ғоявий таянчи)га қарши кураш тусини олди. 1517-йил Германияда М. Лютернинг католик черковига қарши чиқиши билан бошланган. Протестантизм мафкурачилари католик черкови, унинг иерархияси ва умуман рухонийларнинг зарурлиги амалда инкор қилинган ғояларни илгари сурдилар; католикларнинг Муқаддас ривояти рад қилинди, черковнинг ер бойликлари ва бошқаларга бўлган ҳуқуклари инкор этилди. Протестантизмнинг асосий оқимлари: бюргер оқими (Лютер, Ж. Калвин, У. Свингли); католик черковини йўқотиш талабини тенглик урнатиш учун кураш билан боғлаган халқ оқими (Т. Мюнсер, анабаптистлар); уз ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва черковга тегишли ерларни тортиб олишга интилган, дунёвий ҳокимият манфаатларини ифодаловчи қиролкнязлик оқими. Протестантизмнинг ғоявий байроғи остида 1524—26 йилларда Германияда Деҳқонлар уруши, Нидерландия ва Англия инқилоблари бўлиб утди. Протестантизм протестантизмта асос солди (Протестантизм тор маънода — протестантизм руҳида диний ислоҳотлар утказиш).[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |