Рефрактометрия (лотинча: рефраcтус – синган ва ...метрия) — оптик техника бўлими. Қаттиқ, суюқ ва газсимон моддалар ёруғлик спектрининг турли соҳаларидаги синдириш кўрсаткичини ўлчаш асосида уларнинг физик-кимёвий хоссаларини тадқиқ қилиш усуллари билан шуғулланади. Рефрактометрия – миқдорий кимёвий анализ усулларининг энг қулай усули ҳисобланиб, кам миқдордаги (0,001 г) моддани катта аниқликда (0,001%) тез анализ қилишга имкон беради.

Кимёда мураккаб органик бирикмаларнинг тузилишини аниқлашда фойдаланилади. Р. шахталардаги хавони анализ қилишда, айниқса, метаннинг (портлайдиган газларнинг) консентрациясини билишда муҳимдир. Р. геологияда минераллар консентрациясини, озиқ-овқат саноатида маҳсулотларнинг сифатини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг пишиб етилганлик даражасини аниқлашда, тиббиётда эса меъда шираси ва бошқа анализида, техникада турла технологик жараёнларни бошқариш ҳамда автоматик назорат қилишда кўлланилади. Ёруғликнинг синдириш кўрсаткичини аниқлаш рефрактометрлар ёки махсус интерферометрлар ёрдамида бажарилади.

Ад:. Иоффе Б. В., Рефрактометрические методи химии, 2 изд., Л., 1974[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил