Рефрактор — обективи линзали бўлган телескоп. Осмон ёритқичларидан келаётган нурлар Р. обективидан синиб ўтиб, унинг фокус масофасида тасвир ҳосил қилади. Биринчи марта Г. Галилей 1609-йилда астрономияда қўллаган. Р.нинг визуал ва фотографик хиллари бор. Визуал Р. обектив ва окулярдан тузилган. Фотографик Р. (астрограф ҳам дейилади) катта фотоаппаратдан иборат бўлиб, унинг фокал текислигига фотопластинкали кассета ўрнатилади.

Р.нинг обективида камида 2 та линза — бири (мусбат) енгил ва оптик зичлиги кам шиша — крондан, иккинчиси (манфий) оғир шиша (флинт)дан ясалган линза бўлади. Бунда бир йўла Р.да бўладиган хроматик ва сферик аберрациялар камайтирилади. Обективи икки линзали Р.да комани ҳам тўғрилаш мумкин, лекин астигматизм ва майдон эгрилигини тузатиш мумкин эмас, чунки унинг кўриш майдони бурчаги (градус)дан ортмайди, бунда Д — обектив диаметри (мм да). Қолдиқ сферик аберрациянинг тўлқин узунлигига боғликлиги туфайли юлдуз тасвири атрофида радиуси тах. 40" бўлган бинафша гардиш ҳосил бўлади (одатда, фойдаланиладиган Р.да тешик нисбати 1:15 бўлганда). Хроматик аберрациянинг катталашишини камайтириш учун Р. обектив линзалари бир-бирига ёпиштирилади.

Р.да сифатли тасвир ҳосил қилиш учун махсус шишалар ишлатилади ва линзалар сони кўпайтирилади. Кичик Р.ларда обективларга линзалар ёпиштирилиб, оқ доғ (қўшимча тасвир) ва ёруғлик камайиши қисқартирилади. Дунёда энг катта Р. Еркс астрономик расадхонасида (АҚСҲ, £)=1,02 м) ўрнатилган. Р. визуал, фотографик, камданкам спектрал ёки фотоэлектрик кузатишларда ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил