Рефрижератор (лот. рефригеро — совитаман) — тез бузиладиган маҳсулотлар (гўшт, сут, мевалар ва бошқалар) ташиладиган транспорт воситаси. Масалан, П.кема, Р.автомобил, Р.поезд ва бошқаларда совитиш қурилмалари бўлади. Р.нинг ичи ва сирти дюралюминий листлар ёки рухланган темир билан крпланади. Изолясия материали сифатида пенопласт ва алюминий зар қоғози (орасида ҳаво қатлами қолдирган ҳолда) ишлатилади. Р.нинг компрессион совитиш машинаси мустақил карбюраторли ичкл ёнув двигателидан ишлайди. Р.даги ҳаво температураси +9 дан — 18°гача бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил