Regeneratsiya
Регенерация (лотинча: регенератио қайта тикланиш) (биологияда) — организмнинг йўқотган ёки жароҳатланган органлар ва тўқималарни тиклаш хусусияти, шунингдек, унинг айрим қисмларидан бир бутун организмнинг тикланиши (соматик эмбриогенез, вегетатив кўпайиш). Регенерация терминини франсуз табиацҳуноси Р.Реомюр 1712-йилда фанга киритган.
Одам ва ҳайвонларда регенерация репаратив (олиб ташланган ёки нобуд бўлган тузилмалар ўрнига янгисининг ҳосил бо'лиши) ва физиологик (қариган тўқималар о'рнига янгисининг ҳосил бўлиши) бўлади. Физиологик регенерация кўпроқ учрайди (масалан, сут эмизувчиларда қон ва айрим эпителий ҳужайраларининг янгиланиб туриши).
Ҳайвонлардаги регенерация турлари
Регенерация турли ҳайвонларда турлича ривожланган. Кўпчилик тубан умуртқасиз ҳайвонлар (ғовак танлилар, бўшлиқичлилар)да тананинг кичик парчасидан яхлит организм ривожланиши мумкин. Тубан умуртқалилар (сувда ва қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар), шунингдек, бир қанча юксак умуртқасизлар (ҳалқали чувалчанглар, қисқичбақасимонлар, игнатерилилар)да кўз қисмлари, дум, ичак ва тўқималар, одам ва сут эмизувчиларда эса фақат айрим тўқималар тикланади. Шароит ўзгарганида гетероморфоз келиб чиқиши мумкин. Регенерация механизмларини ҳужайравий манбалар, ҳужайралараро ва тўқималараро таъсирлар, гормонлар ва биологик фаол моддалар таъсири, нерв ва иммун системалари, шунингдек, генетик омиллар орқали тушунтириш мумкин. Ҳар хил органлар ва тўқималар регенерациясида кам ихтисослашган (кўпчилик ҳайвонларда) ва ихтисослашган (тубан умуртқалиларда) ҳужайралар иштирок этади. Масалан, одам ва ҳайвонларда суяк тўқимаси регенерацияси остеоген (суяк ҳосил қилувчи), мускул тўқимаси регенерацияси йўлдош (сателлит) ҳужайралар билан боғлиқ. Организмнинг ёши, моддалар алмашинувининг интенсивлиги, эндокрин ва нерв системаси ҳолати, касалликлар регенерацияни кучайтириши ёки секинлаштириши туфайли патологик регенрация рўй бериши мумкин. Бунда жароҳат узоқ вақт битмайди.
Ўсимликлардаги регенрация турлари
Ўсимликларда регенрация йўқотилган қисмининг ўрнида (поянинг жароҳатланган жойи ғудда (каллюс) билан қопланади) ёки бошқа жойда кузатилиши мумкин. Масалан учки новда кесилганида ён новдаларнинг ўсиши тезлашади, кузда тўкилган барглар ўрнига баҳорда янги барглар ҳосил бўлади. Лекин кўпинча регенерация бирон куч таъсирида узиб олинган қисмнинг тикланиши тарзида тушунилади.
Табиатда илдиз, илдизмева, поя, барг бачкилари, алоҳидаланган ҳужайралар, протопластлар, айрим сувўтларда кўп ядроли протоплазмасининг айрим қисмлари регенерацияси кенг тарқалган. регенерациянинг йўқотилган органларнинг қайта тикланиши ва вегетатив кўпайишига биологик мосланиш сифати ўсимликшуносликда, боғдорчилик, ўрмончилик ва гулчиликда катта аҳамиятга эга. [1]
✓
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |