Регистон — Қарши қал’асининг марказий майдони ҳисобланган. Ҳозирги кунда жойлашуви Қарши шаҳри Эски шаҳар қисми Одина боғига тўғри келади. Регистон шарқий тарафдан Шермуҳаммад мадрасаси, ғарбий тарафдан Одина масжиди, жанубий тарафдан Али мадрасаси, жанубий-шарқий тарафдан Сардоба гумбази қуршаб турган[1][2].

Регистон майдони

Регистон майдони ҳозирги кўриниши (чапда Одина масжиди, ўнгда Бекмир мадрасаси)
Умумий маълумот
Жойлашуви Одина бог'и
Манзили Эски шаҳар
Шаҳар Қарши
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон

Тарихи

Амир Темур Қаршида мустаҳкам қал’а ва унинг ичкарисида Одина жомеъ масжиди, Чорсу тижорат мажмуаси ва Амир ҳаммоми каби иншоотлар қурдириб, Регистон майдонига асос солган. ХВИ асрда Абдуллахон ИИ Регистон майдонида мадраса ва сардоба бунёд эттирган. Шу билан Регистон майдони шаклланиши поёнига етган. Регистон атрофида Абдуллахон, Олий, Шермуҳаммад, Нур, Чорибой, Саидқулбой каби мадрасалари шунингдек, Чорсу, Сардоба, Амир ҳаммоми жойлашган эди. Шўролар даврида Қаршидаги тарихий обидалар, шу жумладан, Регистон майдони ҳам йўқ қилиб юборилди. Кўплаб масжид ва мадрасалар бузиб ташланди[2].

Тавсифи

Қарши регистони ниқоятда ораста тутиладиган, шимоли-ғарбдан жануби-шарқ сарига 70 м узунликда ва 50 м кенгликда бўлган чиройли майдон эди. Бир текис тош териб чиқилган регистонни майда дўкончалар, иккита карвонсарой (шаҳарда улар сони 6 та бўлган), бир неча мадрасалар қуршаб турган. Регистон майдони марказида „қўш“ (жуфтлик) меъморчилик мажмуалари, Одина масжиди ва Абдуллахон мадрасалари маҳобат билан турарди. Регистоннинг ғарбий қутбида қад ростлаган Одина масжиди ташқи жиҳатдан безатилмаган бўлиб, 50 х 40 метр катталикдаги тўғри бурчакли шаклга эга эди. Бурчак ва оралиқларга гулдаста услубида сайқал берилган эди. Қадимшунос олималарнинг эътирофича, ички ҳовлига олиб кирувчи эшикларга туташ қурилган ташқи қаср меъморий жиҳатдан мумтозлик касб этган. Эшикдаги зулфин каттакон балиқ шаклида ясалган ва калит учун ўйиқ жой қолдирилган[1].

Мисгарлик кўчасидан Регистон майдонига чиқилганда Чорсунинг баланд гумбази бутун маҳобати билан кўзга ташланарди. Чорсунинг қадимий иморати баландлиги 25 метрга етарди, унинг тўрттала тарафида очиқ кирар жойлар бўлиб, вақтида улардан бошланувчи тўрт йўл тўғридан-тўғри қал’анинг тўрт дарвозасига элтарди. Кейинги асрларда турли сабабларга кўра Чорсу ва дарвозаларни боғловчи йўллар аввалги уйғунлигини бир қадар йўқотади ва қинғир-қийшиқроқ тус олади[1].

Адабиётлар

Поён Равшанов. Қарши тарихи, Янги аср авлоди нашриёти, Тошкент, 2006 — 647 бет. ИСБН 5-633-01899-0.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Поён Равшанов. Қарши тарихи, Янги аср авлоди нашриёти, Тошкент, 2006 — 589—590-бетлар
  2. ↑ 2,0 2,1 „Регистон майдони тарихига назар“.