Reklama
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Реклама (лотинча: рекламо — „қичқирмоқ“) — товарларнинг сифати, уларни сотиб олишдан кўриладиган наф ҳақидаги ахборот; бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар ёки маҳсулот тўғрисида тарқатиладиган махсус ахборот. Реклама маркетингнинг таркибий қисми ҳисобланиб, талаб ва истеъмолчилар дидининг шаклланишига таъсир кўрсатади. Реклама корхона имижини яратиш (узоқ даврли таъсир кўрсатиш), жорий сотиш ҳажмини кўпайтириш (қисқа даврли таъсир кўрсатиш), ҳаридорларга нима сотиб олишни ва уни нима учун сотиб олиш зарурлигини ҳал қилишда ёрдамлашиш ва бошқа мақсадларда олиб борилади. Рекламанинг асосий вазифаси — харидорни қизиқтириш, мижоз харидорларни йўқотмаслик ва уларни кенгайтиришга қаратилади.
Рекламанинг пайдо бўлиш тарихи жуда қадимий, Юнонистон ва Қадимги Римда оғзаки ва ёзма Реклама, ҳатто товар белгиси қўйиб тамғалаш йўли билан товарлар реклама қилинганлиги ҳақида маълумотлар бор. Ҳозирги шаклдаги реклама илк марта АҚШда пайдо бўлган. Бу ерда ХИХ асрнинг 2-ярмида биринчи реклама агентликлари фаолият кўрсатган ва реклама катта даромад келтира бошлаган. Дастлаб ёзма реклама ҳаридорларни магазин ва унда сотиладиган товарлардан хабардор қилиш вазифасини бажарган. Бу иш тахталавҳа ёзиш ва витриналар ташкил этиш орқали амалга оширилган. Кейинчалик реклама потенсиал ҳаридорга нашрлар орқали мурожаат шаклига айланди — афишалар, китоблар, журналлар, газеталарда ахборотреклама эълонлари пайдо бўлди. Реклама ишига оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио, телевидение, кино) жалб этилди.
Реклама бир неча вазифани бажаради: 1) товарлар ва хизматлар истеъмолчиларини хабардор қилиш, маълумот бериш вазифаси — реклама эълонларида товар ва хизматларнинг сифати, ишончлилиги, уларни қўллаш соҳалари, ишлаб чиқарувчилари ва сотиб олиш йўллари ҳақида маълумот берилади; 2) ишонтирувчи реклама — мавжуд товарга истеъмолчи ва ҳаридорларларнинг мойиллигини оширишга хизмат қилади; 3)эслатувчи реклама — мавжуд, аммо бир қадар унутилган талабни, ҳаридорларнинг ўзлари учун маълум бўлган товарларга муносабатни кенгайтиришда муҳим ўринда туради.
Бундай реклама даврий янгиланиб турадиган ва мавсумий товарлар учун қўлланади.
Ҳар бир фирма ўз рекламасининг фаолиятини реклама агентларини ёллаш ёки реклама хизматини тузиш ёки махсус реклама агентликлари хизматларидан фойдаланиш асосида амалга оширади. Рекламанинг самарадорлиги кўп жиҳатдан талабни ўрганишни ташкил қилишга боғлиқ бўлиб, ҳаридорлар доирасини аниқлаш ва уларга таъсир ўтказиш усулларига ёрдам беради. Ҳозирги даврда реклама матбуот, радио, телевидение орқали олиб борилади, махсус реклама филмлари намойиш этилади. Реклама қилиш мақсадида плакат, буклет, товар каталоглари куркам қилиб чиқарилади ва тарқатилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида реклама хизматларининг аҳамияти кучайиб, муомала ҳаражатида реклама ҳаражатларининг ҳиссаси ортиб боради. Реклама тадбиркорликнинг алоҳида бир тармоғига айланади ва реклама махсус қоидалар ва қонунларга мувофиқ ташкил этилади. Қонунийлик, аниқлилик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек, маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш Рекламага доир асосий талаблардир. Ўзбекистонда реклама тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг „Реклама тўғрисида“ (1998-йил 25-декабр) қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг карорлари билан тартибга солинади. Ушбу конунга кўра, истеъмолчиларни чалғитадиган ёлгон ёки ноаниқ маълумотларни реклама воситасида тарқатиш, шунингдек, айрим товарлар ёки фаолият соҳаларини реклама қилиш қонун йўли билан тақиқланади (яна қаранг Маркетинг).
Адабиётлар
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |