Реконкиста (испанча Реcонқуиста, реcонқуистар — жанг билан қайтариб олмоқ) — араблар (аниқроғи маврлар) босиб олган ҳудудларни Пиренеи ярим орол туб аҳолиси томонидан ВИИИ—ХВ асрларда жанг билан қайтариб олиниши. Р. 718 йилдаги Ковадонга жанги билан бошланган. 1212-йил Лас Навасде Толоса жанги ҳал килувчи аҳамиятга эга бўлган. ХИИИ аср ўрталарига келиб, араблар қўлида фақат Гранада (Ғарнота) амирлиги (1492-йил қулаган) қолган, холос. Р. урушдан ҳароб бўлган ерларга аҳолини кўчириш ва иқтисодий жиҳатдан ўзлаштириш билан бирга қўшиб олиб борилган. Р. Пиренеи ярим оролдаги давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий тараққиётига катта таъсир кўрсатган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил