Рекуператор (лот. реcуператор — қайта олинадиган) — газ аппаратларида иш бажариб бўлган газлар иссиқлигидан фойдаланиладиган сиртқи иссиқлик алмашинув аппарати. Р.да иссиқлик элтувчи (газ)нинг иссиқлиги ажратиш девори орқали иситиладиган муҳитга узлуксиз узатилади. Р.нинг тўғри, тескари ва аралаш оқимли, ясси ёки силиндрик сиртли (силлиқ ёки қовурғали), ҳавони, газни, суюқликни иситкичлар, буғлаткичлар, конденсаторлар ва бошқа хиллари бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил