Реквизитлар (ҳуқуқда) — муайян ҳужжат (Мас, чек, вексел)ни ҳақиқий деб топиш учун унда бўлиши керак бўлган маълумотлар. Мас, ҳужжат номи, ҳужжат тузилган сана; иштирокчи томонларнинг номлари, манзиллари; битим шартлари, жавобгар шахсларнинг имзолари ва ҳоказо). Бухгалтерия, пул ҳужжатлари, шунингдек, чет эл субъектлари билан тузиладиган ҳужжатларда Р.га алоҳида эътибор берилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил