Relaksatsiya
Релаксация (лот. релахатио — кучсизланиш) — термодинамик мувозанат ҳолатидан чиқарилган макроскопик тизимнинг ўз-ўзидан аввалги ҳолатига қайтиш жараёни. Тизимнинг мувозанат ҳолатига ўтиш жараёни маълум тезликда содир бўлиб, бу тезлик фақат термодинамик параметрлар (босим, температура ва бошқалар)гагина эмас, тизимнинг микроскопик ҳарактеристикаларига, хусусан, тизимни ташкил этувчи зарраларнинг ўзаро таъсирлашишларига ҳам боғлиқдир. Ўзаро таъсирлашиш кўп жиҳатдан зарраларнинг эркин югуриш йўли ва эркин югуриш вақтига боғлиқ. Ҳамма Р. жараёнлар мувозанациз жараёнлардан иборат бўлиб, энтропиянинг ортиб бориши кузатилади ва кинетика бу жараёнларни тўла ўрганади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |