Reliktiv nurlanish
Реликтив нурланиш (лотинча: релиcтум — қолдиқ; бошқа номлари: қолдиқ нурланиш, космик микротўлқинли фон нурланиши) — космик электромагнит нурланиш. Реликтив нурланиш интенсивлиги ва спектри мутлақ қора жисмнинг 2,7 К билан нурланишига мос келади. Реликтив нурланишнинг мавжудлиги тўғрисида биринчи марта 1948-йилда америкалик олим Георге Гамоw (1904—68), „қайноқ Коинот“ назариясида тилга олган. Бу моделга кўра, Коинот илк даврда (галактика ва юлдузлар пайдо бўлгунча) ўта зич ва қайноқ (ўта юқори ҳароратли) бўлган. Бу ҳарорат водороддан гелийни синтезловчи ядро реаксияларининг бўлиши учун етарли бўлган. Синтез туфайли фазо ўта зич электромагнит нурланиш билан тўйинган бўлиб, кучсиз қолдиқлари реликтив нурланиш кўринишида кузатилади. Реликтив нурланишни 1965-йилда Арно Пензиас ва Роберт Wилсон 7,35 см тўлқин узунлигида кашф этганлар.
Кейинчалик Коинот кенгайиш натижасида совий бошлаган. „Бошланғич“ вақтдан бир неча юз минг йил кейин атроф муҳитнинг температураси 3000—4000К гача пасайган, зичлик эса р=10~20 г/см3 бўлган. Шу пайтдан бошлаб кимёвий элементлар пайдо бўла бошлаган. Кенгайиш ҳозирги кунгача давом этмоқда, деб ҳисобланса, Коинот ҳам ўзидаги модда каби совимоқда, деган хулоса чиқади. Ҳозирги замонга ф=1010 йил бўлган; Коинотнинг ҳозирги зичлиги р=10~2’ г/см3 деб олинса, Коинот ҳарорати 2,7 К бўлган реликтив нурланишни сочиб туриши керак. Дарҳақиқат, 1965-йилда Белл телефон компанияси (Англия)нинг радиоантеннаси 2,7К ҳароратли реликтив нурланишни, яъни 7,35 см тўлқин узунликдаги радио нурланишни қайд этди.[1]
Манбалар
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |