Ремарка (франс. ремаргуэ — белги, изоҳ) — 1) гравюранинг очиқ ҳошиясига ишланган кичик ҳажмдаги тасвир; кўп ҳолларда асар сюжети билан боғлиқ бўлмайди. Муаллиф гравюра тахтачаси юзасида иш бошлашдан аввал "асбобни синаш" мақсадида юза чеккасида ишлаган тасвирлар баъзан мустақил мазмун кашф этиши ва тасвирнинг асосий ғоясини чуқурроқ ҳис этиш ва англашга хизмат қилиши мумкин; 2) драматик асарда муаллиф томонидан бериладиган изоҳлар. Р.да асар иштирокчиларининг ташқи қиёфаси, ёши, хулқи, хаттиҳаракати, қилиқлари, интонацияси, саҳна манзараси ва ҳоказо ёритилади; 3) китоб, қўлёзма, хат ва бошқа матнга муаллиф томонидан (аниқлаш, тўлдириш мақсадида) киритилган изоҳлар, мулоҳазалар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил