Ремзи Керимович Бурнаш (қрим татарча: Remzi Burnaş; 1920-йил 17-июн, УкраинаСимферопол уезди Тав-Дайир қишлоғи — 1982-йил 10-май, Наманган вилояти, Ҳаққулобод) — совет қримтатар шоири ва ўқитувчиси. СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.

Ремзи Керимович Бурнаш
Таваллуди 1920-йил 17-июн
Тав-Дайир, Симперопол уезди
Вафоти 1982-йил 10-май
Ҳаққулобод, Наманган вилояти
Таълими Ялта педагогика техникуми
Саратов университети
Касби шоир ва ўқитувчи
Машҳур ишлари “Йüрек сıрларı” (“Юрак қўшиқлари”)
“Эдеп çоқраğı” (“Э’зоз булоғи”)
“Майıс сабасı” (“Май тонги”)
“Сайлама эсерлер” (“Танланган асарлар”)
Мукофотлари "Ленинград мудофааси учун" медали
Қизил Юлдуз ордени

Биографияси

Резми Бурнаш 1920-йил 17-июнда Симферопол уезди Тав-Дайир қишлоғида таваллуд топган[1].

Дастлаб Симферополдаги 13-сонли қрим-татар намунали мактабида таҳсил олган. Кейинчалик, 1938-йилда Ялта педагогика техникумини тугатган, шундан сўнг мактаб ўқитувчиси бўлиб фаолият юрита бошлаган[1]. 1930-йиллардан бошлаб унинг адабий асарлари турли матбуотларда нашр этила бошланган[1].

Ремзи Бурнаш 1939-йилда Симферопол тумани ҳарбий комиссарлигидан Қизил Армия сафига чақиртирилган. Ленинград жанги қўшинлари таркибида Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган, жанг давомида уч марта яраланган. Уруш давомида Ремзи Бурнаш 367-алоҳида армия муҳандислик баталёнида ва 175-Луж муҳандис-сапёрлар баталёнида кимёвий бўлим бошлиғи бўлиб хизмат қилган. Жангларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамолиги учун лейтенант унвонини билан тақдирланган. Шунингдек, „Ленинград мудофааси учун“ медали ва Қизил Юлдуз ордени билан ҳам тақдирланган[1].

Уруш тугагач, қримтатарларнинг депортация қилиниши натижасида Ўзбекистон ССР Наманган вилоятининг Ҳаққулобод қишлоғига келган ва Намангандаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб фаолият олиб борган[1]. 1956-йилда Саратов университетини муваффақиятли тамомлаган[2].

Ремзи Бурнаш „Доğмуşлар“ („Қариндошлар“, 1964), „Мавı саиллер“ („Мовий қирғоқлар“, 1966), „Октâбр ёлунен“ („Азиз октябр“, 1968) каби бир қанча шеърлари турли тўпламларда нашр этилган. Ремзи Бурнаш, шунингдек, „Йüрек сıрларı“ („Юрак қўшиқлари“, 1970), „Эдеп çоқраğı“ („Эъзоз булоғи“, 1975), „Майıс сабасı“ („Май тонги“, 1981) „Сайлама эсерлер“ („Танланган асарлар“, 1994) каби кўплаб шеърий тўпламлари муаллифи ҳисобланади[2].

Ремзи Керимович Бурнаш 1982-йилнинг 10-май санасида Наманган вилояти Ҳаққулобод қишлоғида вафот этган[2].

Мукофотлари

Адабиётлар

  • Аблялимов М. Ожа ве шаир // Йилдиз. 1980-йил. 3-сон
  • Шемй-заде Э. Ремзи Бурнашнйн янй манзумелер эл’язмаси аккунда бази бир кайдлар // Эдебий ветенкидй макаалелер, 2000
  • Фазйл Р., Нагаэв С. Кйрймтатар эдебиятйн тарихи: қиска бир назар. 2001-йил

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 Абдураимов Васви, Хуршутов Асан. „Бурнашев Ремзи Керимович (1920 - 1982)“ (ру). Милли Фирка (2020-йил 30-ноябр). 2021-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Кандимов Ю. У. „Бурнаш Ремзі Керимович“ (ук). Енциклопедія Сучасної України (2004). 2021-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-ноябр.

Ҳаволалар