Ренé Адлер (талаффузи: Рене Адлер)(1985-йил 15-январда туғилган) — немис футболчиси, дарвозабон сифатида ўйнаган[1][2].

Ренé Адлер
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1985-йил 15-январ (1985-01-15) (41 ёш)
Таваллуд жойи Леипзиг, Шарқий Германия
Бўйи 1.91 м
Амплуаси Дарвозабон
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1991—2000 ВфБ Леипзиг
2000—2003 Баер Леверкусен
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2002—2006 Баер Леверкусен ИИ 30 (0)
2006—2012 Баер Леверкусен 138 (0)
2012—2017 Ҳамбургер СВ 117 (0)
2017—2019 Маинз 05 14 (0)
Миллий терма жамоа
2000—2001 Германия У15 7 (0)
2001—2002 Германия У17 15 (0)
2002—2003 Германия У18 6 (0)
2003—2004 Германия У19 9 (0)
2004—2005 Германия У20 8 (0)
2005 Германия У21 4 (0)
2008—2013 Германия 12 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ёшлик йиллари

Адлер собиқ Шарқий Германия терма жамоаси аъзоси Енс Адлернинг ўғли[3]. Унинг амакиваччаси — исроил-америкалик профессионал лакросчи Макс Адлер[4].

Клубдаги фаолияти

ВфБ Леипзиг

Адлер олти ёшида ВфБ Леипзигнинг ёшлар жамоасида ўйнаган. Леипзиг учун тўққиз йил ўйнагач, Адлер 2000-йилда Баер 04 Леверкусеннинг ёшлар жамоасига қўшилган.

Баер 04 Леверкузен

Ёшлар жамосида ўйнаганидан сўнг, Адлер 2002-йилда Б жамоасига қўшилган. У 2002/03-йилги мавсумда Б жамоасида саккизта ўйинда майдонга тушган<реф» Cлуб матчес">„Ренé Адлер " Cлуб матчес“. Wорлд Фоотбалл. Қаралди: 3-июн 2016-йил.</реф>. 2003/04-йилги мавсум бошида у Бундеслигада ўйнаган клубнинг асосий таркибига кўтарилган[5].

Адлер 2007-йилда Леверкузен таркибида

Кейинги йилларда Адлер жароҳатлар туфайли янги имзоланган Бернд Лено ўз ўрнини эгаллагунга қадар биринчи дарвозабон бўлиб қолган. У 2008/09-йилги мавсумда 37[6] 2009/10-мавсумда 33[7] ва 2010/11-йилги мавсумда 44та ўйинда майдонга тушган[8]. 2012-йилнинг ёзида Адлер Леверкузен билан ўн икки йил ўйнагач, эркин агент сифатида клубни тарк этган. У 2011/12-йилги мавсумда Б жамоасида атиги 2 та ўйинда майдонга тушган[9][10].

Ҳамбургер СВ

Адлер 2012-йилда Бундеслигадаги рақиби „Ҳамбургер СВ“ билан беш йиллик шартнома имзолаган. У Германия кубогида Карлсруҳер СCга 4:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда дебют қилган[11]. Адлер 2012/13-йилги мавсумни 33 ўйин[12], 2013/14-йилги мавсумни 33[13], 2014/15-йилги мавсумни 15 ўйин[14], 2015/16 йилги мавсумни 25 ўйин билан якунлаган[15].

2017-йилнинг май ойида Адлер „Ҳамбургер СВ“ билан шартномасини узайтирмаслигини ва беш йилдан сўнг клубни тарк этишини эълон қилган[16].

Маинз 05

2017-йил июл ойида Адлер Маинз 05 жамоаси таркибига қўшилган[17].

Истеъфо

2019-йил 1-майда Адлер 2018/19-йилги мавсумдан сўнг фаолиятини якунлашини эълон қилган[18]. Умуман олганда, у Германия чемпионатининг 269 учрашувида майдонга тушган[19].

Халқаро фаолияти

Адлер Диэтер Эилц бошчилигида Германия У-21 терма жамоасида тўртта ўйинда майдонга тушган. У Евро-2008да иккинчи ўринни эгаллаган Германия терма жамоасининг асосий ўйинчиси бўлган. Женс Леҳманн нафақага чиққанидан ва Роберт Энке вафот этганидан сўнг, у Жаҳон чемпионати саралаш босқичида биринчи танлов дарвозабонига айланган[20]. Адлер Германия терма жамоаси сафида 2008-йилнинг 11-октябрида Россияга қарши жаҳон чемпионати саралаш ўйинида дебют қилган. Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоасининг асосий дарвозабони сифатида тасдиқланган бўлса-да, қовурғасидан олган жароҳати туфайли у мунидалга бора олмаган. Адлер икки йил давомида терма жамоа сафида иштирок эта олмаган, бироқ 2012-йилнинг ноябрида Ҳамбургер СВга қўшилганидан сўнг ажойиб ўйин кўрсатгани учун Голландияга қарши ўртоқлик ўйинига чақирилган. Бироқ Адлер ЖЧ-2014 учун Германия терма жамоасига чақирилмаган. 2008—2013 йиллар оралиғида у 12 та ўйинда майдонга тушган[21].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Кубок Қитъа Бошқа Жами
Лига Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Баер Леверкусен ИИ 2002—2003 Регионаллига 8 0 — 8 0
2005—2006 19 0 19 0
2006—2007 1 0 1 0
2011—2012 Регионаллига 2 0 2 0
Жами 30 0 — 30 0
Баер Леверкусен 2003—2004 Бундеслига 0 0 0 0 — — 0 0
2004—2005 0 0 0 0 0 0 0 0
2005—2006 0 0 0 0 0 0 0 0
2006—2007 11 0 0 0 4 0 15 0
2007—2008 33 0 1 0 10 0 44 0
2008—2009 31 0 6 0 — 37 0
2009—2010 31 0 2 0 33 0
2010—2011 32 0 2 0 10 0 44 0
2011—2012 0 0 0 0 0 0 0 0
Жами 138 0 11 0 24 0 — 173 0
Ҳамбург 2012—2013 Бундеслига 32 0 1 0 — — 33 0
2013—2014 30 0 3 0 0 0 33 0
2014—2015 12 0 1 0 2 0 15 0
2015—2016 24 0 1 0 — 25 0
2016—2017 19 0 1 0 20 0
Жами 117 0 7 0 — 2 0 126 0
Маинз 05 2017—2018 Бундеслига 14 0 3 0 — — 17 0
2018—2019 0 0 0 0 — — 0 0
Жами 14 0 3 0 — — 17 0
Карерада жами 299 0 21 0 24 0 2 0 346 0

Халқаро

Германия
Йил Ўйин Гол
2008-йил 3 0
2009-йил 5 0
2010-йил 2 0
2013-йил 2 0
Жами 12 0

Манбалар

  1. ↑ „Унтерсчрифт гесетзт: Адлер ист Маинзер“ (олмонча). киcкер.де (22-июн 2017-йил). Қаралди: 1-июл 2017-йил.
  2. ↑ „Ренé Адлер беэндет сеине Карриэре“ (олмонча). дфб.де (2019-йил 1-май). Қаралди: 1-май 2019-йил.
  3. ↑ „Рене Адлер ист дер геэрдете Фуßбалл-Стар“ (олмонча). Ҳамбургер Абендблатт (14-декабр 2013-йил). Қаралди: 7-апрел 2015-йил.
  4. ↑ „Мах Адлер“ (инглизча). Бентлей. Қаралди: 19-сентабр 2022-йил.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Ренé Адлер“ (олмонча). Фуссбаллдатен.де. Қаралди: 3-июн 2016-йил.
  6. ↑ „Ренé Адлер“ (олмонча). киcкер.де. киcкер. Қаралди: 3-июн 2016-йил.
  7. ↑ „Ренé Адлер“ (олмонча). киcкер.де. киcкер. Қаралди: 3-июн 2016-йил.
  8. ↑ „Ренé Адлер“ (олмонча). киcкер.де. киcкер. Қаралди: 3-июн 2016-йил.
  9. ↑ „Ренé Адлер " Cлуб матчес“. Wорлд Фоотбалл. Қаралди: 3-июн 2016-йил.
  10. ↑ „Ренé Адлер“ (олмонча). киcкер.де. киcкер. Қаралди: 3-июн 2016-йил.
  11. ↑ „Алибаз мачт'с мит Гефüҳл, Столл мит Wучт“ (олмонча). киcкер (19-август 2012-йил). Қаралди: 3-июн 2016-йил.
  12. ↑ „Ренé Адлер“ (олмонча). киcкер.де. киcкер. Қаралди: 3-июн 2016-йил.
  13. ↑ „Ренé Адлер“ (олмонча). киcкер.де. киcкер. Қаралди: 3-июн 2016-йил.
  14. ↑ „Ренé Адлер“ (олмонча). киcкер.де. киcкер. Қаралди: 3-июн 2016-йил.
  15. ↑ „Ренé Адлер“ (олмонча). киcкер.де. киcкер. Қаралди: 3-июн 2016-йил.
  16. ↑ „Ренé Адлер верлäсст ден Ҳамбургер СВ“ (олмонча) (22-май 2017-йил). Қаралди: 22-май 2017-йил.
  17. ↑ „Маинз 05 верпфличтет Ренé Адлер“ (олмонча). 1. ФСВ Маинз 05 (22-июн 2017-йил). Қаралди: 1-июл 2017-йил.[сайт ишламайди]
  18. ↑ „Ренé Адлер беэндет сеине Карриэре“ (олмонча). дфб.де (2019-йил 1-май). Қаралди: 1-май 2019-йил.
  19. ↑ Арнҳолд. „Ренé Адлер - Матчес ин Бундеслига“. РСССФ.cом (19-сентабр 2019-йил). Қаралди: 1-октабр 2019-йил.
  20. ↑ „Адлер эес қуалифйинг суccесс“. ФИФА (12-март 2009-йил). 19-март 2009-йилда асл нусхадан архивланган.
  21. ↑ Арнҳолд. „Ренé Адлер - Интернатионал Аппеаранcес“. РСССФ.cом (19-сентабр 2019-йил). Қаралди: 1-октабр 2019-йил.