Ренат Маарифович Мирзалиэв (1982-йил 24-март санасида Днепропетровскда туғилган) — дзюдочи. У Украина, Россия, Озарбайжон миллий терма жамоаларида иштирок этган. Кадетлар ўртасида Европа чемпиони (Лиссабон, 1997-йил). Бутунжаҳон ўсмирлар ўйини совриндори (Москва, 1998-йил). Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони (Тунис, 2000-йил). Россия чемпионатининг бронза медали совриндори, Европа чемпиони, Украинанинг халқаро тоифадаги спорт устаси. 2013-йилда Европа чемпионати (Париж) совриндори ва фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпиони (Абу-Даби) бўлади. Айни вақтда мураббий саналади.

Ренат Маарифович Мирзалиэв
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Таваллуд пайтидаги исми Ренат Маарифович Мирзалиев
Фуқаролиги Ukraina bayrogʻi Украина
Таваллуд санаси 1982-йил 24-март (1982-03-24) (44 ёш)
Днепропетровск, Украина
Спорт
Қайси спорт дзюдо
Клуби «Динамо» (Днепропетровск)
Спорт мукофотлари
Европа чемпионати
Олтин Париж 2001 66кг гача
Европа кубоги
Олтин Селе 2010 66кг гача

Таржимаи ҳол

Спортчи оиласида дунёга келади. Унинг бобоси ва отаси миллий озарбайжон кураши гулеш билан шуғулланган. Онасининг амакиси боксчи, кейинроқ Виктор Савченконинг биринчи мураббийи бўлади. Отаси футболнинг ашаддий мухлиси бўлган ва ўғлига Ринат Дасаев шарафига Ринат деб исм қўйган.

8 ёшида акаси Руслан Мирзалиев уни дзюдо сексиясига олиб келди. 14 ёшида Ренат спорт устаси ме’ёрини, 18 ёшида эса халқаро тоифадаги спорт устаси нормативини бажаради. 19 ёшида эса Европа чемпиони бўлди.

2001-йилда Ринат Челябинскка кўчиб ўтади. Россия чемпионатининг бронза медали совриндори бўлади. Россия терма жамоасида иштирок этиши учун Украинанинг рухсати керак эди, лекин бу жараён узоқ вақтга чўзилган. Ниҳоят рухсат текканида, бир қанча жароҳати туфайли у 2004-йилда Афинадаги Олимпиада ўйинларида иштирок эта олмади.

2007-йилда у яна ўз ватани Днепропетровскга қайтди. Ринатнинг янги жароҳатлари сабабли фақат 2010-йилдагина Украина кубоги финалига етиб боради ва Европа кубогини қўлга киритганидан сўнг оёққа туради.

Худди шу йили у Бокуга кўчиб ўтади. Озарбайжон терма жамоасида бир ярим йил давомида дзюдо бўйича жанг олиб боради. 2012-йилги Лондон Олимпиадасига йўлланмани қўлга кирита олмагач, у Днепропетровскга қайтиб мураббийлик қилади. Шундан сўнг у фахрийлар мусобақаларида қатнаша бошлади. 2013-йилда Европа чемпионатининг бронза медали соҳиби ва жаҳон чемпиони бўлади.

Ҳаволалар