Ренат Собиров — ўзбекистонлик собиқ қўшиқчи, бастакор, мултиинструменталист, аранжировкачи ва овоз режиссори. Келажак Реcордс Про студияси ҳамда ўзи асос солган Гамма Реcордс овоз ёзиш студиясини бошқарган. 2021-йил мусиқачилик фаолиятини тўхтатиб, АҚШга оиласи билан кўчиб кетган.

Ренат Собиров

Ренат Собиров 2018-йил клип олиш жараёнида
Умумий маълумот
Таваллуди 1986-йил 1-август (1986-08-01) (40 ёш)
Жанрлар Рок, поп
Фаолият йиллари 1996-бугун
Фуқаролиги Ўзбекистон
Амплуа Аранжировкачи, бастакор, мусиқачи, овоз режиссори, қўшиқчи

Собиров 2005-йил таниқли ўзбек қўшиқчиси Тоҳир Содиқовга шогирдликка тушган ва унинг студиясида аранжировка ва овоз ёзиш ишларида қатнашган. Ўз фаолияти давомида Собиров ДЖ Пилигрим ва Улуғбек Раҳматуллаев каби қўшиқчиларнинг овоз ёзиш лойиҳаларида ҳам қатнашган.

Собиров бастакорлик ва қўшиқчилик билан ҳам шуғулланган. Карераси давомида бир неча сингл ва бир албом – „Ёмғирлар“ (2019) албомини чиқарган. Собиров турли мусиқа асбобларини маҳорат билан чалади.

Ҳаёти

Ренат Собиров 1986-йил Хоразм вилоятида жойлашган Гурлан туманининг маркази бўлимш Гурлан шаҳарчасида туғилган[1]. 1997-йил Урганч шаҳрига кўчиб борган. 2004-йил Урганчдаги 1-сонли ўрта мактабни тамомлаган. 2005—2009-йиллар орасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида сиртқи бўлимда иқтисод соҳасида таҳсил олган.

Ижоди

Ренат Собиров режиссор Рустам Мелиев билан клип олиш жараёнида

Ренат Собиров 1996-йилдан бери мусиқа билан шуғулланиб келади. У 2005-йил таниқли ўзбек қўшиқчиси Тоҳир Содиқовга шогирдликка тушган. Собиров Содиқов студиясида аранжировка ва овоз ёзиш ишларида қатнашган. Ўз фаолияти давомида ДЖ Пилигрим ва Улуғбек Раҳматуллаев каби қўшиқчиларнинг овоз ёзиш лойиҳаларида ҳам қатнашган. „Болалар“ гуруҳи „Ялла“ гуруҳи билан Дубайда ўтказган консертда ҳам қатнашган.

Собиров бастакорлик ва қўшиқчилик билан ҳам шуғулланади. Шу кунгача бир неча сингл чиқарган. У акустик гитара, бас гитара, довул, электрогитара ва синтезатор каби кўпгина асбобни маҳорат билан чалади. Собиров Тоҳир Содиқов ва „Болалар“ гуруҳининг барча қўшиқларини ижро эта олади.

Собиров2021-йилга қадар Тошкентда Келажак Реcродс Про студиясига раҳбарлик қилган. Бундан аввал ўзи асос солган Гамма Реcордс овоз ёзиш студиясини бошқарган. 2014-йил Тоҳир Содиқов Ренат Собиров ёзган „Адашдим“ деб номланган қўшиқни ижро этган[2]. 2018-йилда эса икки қўшиқчининг „Ёмғирлар“ ашуласи эълон қилинди. 2019-йил Собировнинг илк албоми – „Ёмғирлар“ эълон қилинди. 2021-йил Собиров фаолиятини тўхтатиб, АҚШга кўчиб кетган[манба керак].

Дискографияси

Албомлари

Сингллари

Йил Қўшиқ
2012 „Борму?“
„Севмайсан“
2016 „Севги гуноҳ (Бу севги)“ (Шаҳриёр билан дуэт)
2017 „Гулим“
„Нега сен кет дединг?“ (Болалар қўшиғига кавер)
„Энди ҳар кун“
„Нега хафа?“
„Мусофир аёл“
„Бу ҳаёт экан“
2018 „Берган ваъдаларинг қани?“
„Мажнунтол“ (Лейла билан дуэт)
„Прости меня“
„Я люблю“
„Джана-джана“
„Не могу я без тебя“ (Ариза билан дуэт)
„Севаман“
„Любви сюжет“ (Умукусум Шамилова билан дуэт)
„Алдама“
„Сен-сен“
„Бегонадекмиз“ (Шаҳриёр билан дуэт)
„Гуллолам“
„Ёмғирлар“ (Тоҳир Содиқов билан дуэт)
„Сенсан“
„Кетма“
„Кулиб қўйдим“
„Мен адо бўлдим“
2019 „Сен кетган кундан“ (Болалар қўшиғига кавер)
„Керакмас“
„Диско“
„Айбдор“
„Мазалим“
„Телба ошиқ“ (Кейди билан дуэт)
„Фарзандлар“
„Ало-ало“
„Одинокие рассветы“
„Соғлик пулга сотилмайди“
„Бу ҳаёт экан“
„Скучаю“
„Дим соғиндим“
„Соғиниб яна“
2020 „Ўйлама мени“
„Она красивая“
„Сени ўйлайман“

Клиплари

Йил Қўшиқ Режиссор
2012 „Борму?“
„Севмайсан“
2017 „Гулим“
2018 „Нега хафа?“
„Я люблю“
„Гуллолам“
2019 „Ёмғирлар“ (Тоҳир Содиқов билан)
„Айбдор“
„Мазалим“
„Соғлик пулга сотилмайди“

Манбалар

  1. ↑ Тоҳир Содиқовнинг лотереяда ютиб олган шогирди. 7х7 (2017-йил 30-ноябр).
  2. ↑ „"Болалар" гуруҳидан янги тарона - "Адашдим"“. Шежот (10-феврал 2014-йил). 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-август 2022-йил.

Ҳаволалар