Рената Фаст (талаффузи: Рената Фест; 1994-йил 6-октабрда туғилган) — Канада Хоккей Лигасининг Торонто Фуриэс хоккейчиси. Cларксон Голден Книгҳц жамоаси билан 2014-йилги Миллий Коллежи аёллар хоккей чемпионлиги унвонини қўлга киритган. Канада аёллар миллий хоккей жамоаси билан 2015-йил 4-8-ноябр кунлари Швециянинг Сундсвалл шаҳрида ўтказилган 4-миллатлар кубогида дебют қилган[1]. 1-5-ноябр кунлари Финландиянинг Виэрумаки шаҳрида бўлиб ўтган 2016-йилги 4-миллатлар кубогида хоккей бўйича Канада аёллар миллий терма жамоасини ҳимоя қилди[2]. 2017-йилда Мичиган штатининг Плимут шаҳрида бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди, жамоаси қўшимча вақтда АҚШга ютқазиб қўйди[3]. 2018-йилги Қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритди[4].

Рената Фаст
Туғилган жойи 1994-йил 6-октябр (1994-10-06) (32 ёш)
Ҳамилтон, Онтарио, Канада
Бўйи 5 фт 6 ин (168 cм)
Оғирлиги 143 лб (65 кг; 10 ст 3 лб)
Позицияси Ҳимоя
Майдондаги жойлашган ўрни Ўнг
CWҲЛ
Собиқ жамоалар
Торонто Фуриэс
Миллий жамоа  Канада
Жамоалардаги фаолият 2010—ҳозиргача
Медаллари ва ютуқлари

Фаолияти

НCАА

Ўзининг иккинчи йилида (2013—2014) Cларксон Голден Книгҳц аёллар хоккей жамоаси ўз мактабларида биринчи НCАА чемпионатида ғалаба қозониб, тарихга кирди. Ўзининг катталар сафидаги вақтларида НCАА турнири тарихидаги энг тезкор голни НCАА чорак финал ўйинида Қуиннипиаcга қарши ўйинда киритди. У атиги 10 сония ичида гол урди, ўз фамилиясига мос ўйин кўрсатди[5]. Cларксонъс Боостер Cлубнинг „Қаҳрамон“ мукофоти совриндори, бу жамоадошлари ва жамият учун ажойиб намуна бўлиб хизмат қиладиган ўйинчига берилади.

Канада хоккейи

Фаст 2015-йилги Миллатлар кубогида олтин медални қўлга киритган Канада Миллий Аёллар Ривожланиш Жамоаси аъзоси (илгари Меко Кубоги деб аталарди)[6]. 2017-йилда Германияда бўлиб ўтган Миллатлар Кубогида кумуш медални қўлга киритган Канаданинг аёлларни ривожлантириш миллий жамоаси аъзоси эди[7].

Канада аёллар миллий хоккей жамоаси билан 2015-йил 4-8-ноябр кунлари Швециянинг Сундсвалл шаҳрида бўлиб ўтган 4 миллатлар кубогида дебют қилган[8]. 2016-йили худди шу турнирда, 1-5-ноябр кунлари Финландиянинг Виэрумаки шаҳрида бўлиб ўтган 4 миллатлар кубогида хоккей бўйича Канада аёллар миллий терма жамоасини ҳимоя қилган[9].

Фаст Мичиган штатининг Плимут шаҳрида 2017-йилги ИИҲФ аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди, қўшимча вақтда жамоаси АҚШга ютқазиб қўйди[10]. 2018-йил 9-25-феврал кунлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан округида бўлиб ўтадиган 2018-йилги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида 2017—2018-йилги жамоа таркибиига киритилган[11]. Жанубий Кореянинг округида 2018-йилги Олимпиада ўйинларида хоккей бўйича Канада аёллар миллий терма жамоасига номзод бўлди[12][13]. Хоккей бўйича Канада аёллар миллий терма жамоаси 2018-йилги Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.

2022-йил 11-январда Фаст Канаданинг 2022-йилги Олимпия терма жамоасига киритилди[14][15][16].

CWҲЛ

Фастнинг дебют мавсумида лигадаги 24 ўйиннинг 22 тасида майдонга тушган. Фаст CWҲЛнинг „Йилнинг янги хоккейчиси“ номинацияси финалчи бўлган.

Мукофот ва унвонлари

НCАА

  • 2012-2016 — ЭCАC Хоккей Алл-Академик жамоаси
  • 2012—2013 — ЭCАC Хоккей ҳафталик фахрий рўйхатига икки марта ном берилган
  • 2014—2015 — Биринчи жамоа ЭCАC Хоккей Алл-Стар
  • 2015—2016 — ЭCАC Хоккей ҳафталик фахрий ёрлиғи
  • 2015—2016 — Учинчи жамоа ЭCАC Хоккей Алл-Стар
  • 2015—2016 — ЭCАC хоккей бўйича йилнинг энг яхши талаба-спортчиси номинацияси

CWҲЛ

  • 2016—2017 — CWҲЛ Алл-Стар жамоаси
  • 2018—2019 — CWҲЛ Алл-Стар жамоаси

Бурлингтон Спорт Аллианcе

  • 2017-йилнинг энг яхши аёл спортчиси[17]

ИИҲФ

  • 2015-йил — Германиянинг ФÜССЕН шаҳрида 2015-йилги Миллатлар кубогида олтин медал
  • 2015-йил — Швециянинг Сундсвалл шаҳрида бўлиб ўтган 2015-йилги 4 миллат кубогида кумуш медал
  • 2016-йил — Финландиянинг Виэрумаки шаҳрида бўлиб ўтган 2016-йилги 4 Миллатлар кубогида кумуш медал
  • 2017-йил — ФÜССЕН, Германияда бўлиб ўтган 2017 Миллатлар Кубогида кумуш медал
  • 2017-йил — Мичиган штатининг Плимут шаҳрида бўлиб ўтган 2017-йилги ИИҲФ аёллар жаҳон чемпионатида кумуш медал

Олимпиада

  • 2018-йил — Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида бўлиб ўтган Қишки Олимпия ўйинларида кумуш медал
  • 2022-йил — 2022-йилда Пекинда (Хитой) бўлиб ўтадиган Қишки Олимпия ўйинларида олтин медал

Шахсий ва оилавий ҳаёти

Фаст Онтарио штатининг Ҳамилтон шаҳрида туғилган, Бурлингтон шаҳрида ўсган. Оиладаги 4 фарзанднинг энг кичиги[18]. Онаси Шарон Фаст, отаси эса Дуглас Фаст.

Манбалар

  1. ↑ „Cанада'с Натионал Wомен'с Теам ростер намед фор 2015 4 Натионс Cуп“. ҳоcкейcанада.cа.
  2. ↑ „Cанада'с Натионал Wомен'с Теам унвеилс 4 Натионс Cуп Ростер“. ҳоcкейcанада.cа.
  3. ↑ „Гаме Суммарй“.
  4. ↑ „Cанада'с Натионал Wомен'с Теам унвеилс Олймпиc cентрализатион ростер“. ҳоcкейcанада.cа.
  5. ↑ „Cларксон Университй Атҳлетиcс“. cларксонатҳлетиcс.cом.
  6. ↑ „Cанада ат Сwеден – 1:00 пм ЭСТ, Жануарй 6тҳ, 2015“. 2015-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.
  7. ↑ „Гаме Суммарй“.
  8. ↑ „Cанада'с Натионал Wомен'с Теам ростер намед фор 2015 4 Натионс Cуп“. ҳоcкейcанада.cа.
  9. ↑ „Cанада'с Натионал Wомен'с Теам унвеилс 4 Натионс Cуп Ростер“. ҳоcкейcанада.cа.
  10. ↑ „Гаме Суммарй“.
  11. ↑ „Cанада'с Натионал Wомен'с Теам унвеилс Олймпиc cентрализатион ростер“. ҳоcкейcанада.cа.
  12. ↑ „Рената Фаст“. Теам Cанада – Оффиcиал 2018 Олймпиc Теам Wебсите (22-декабр 2017-йил). Қаралди: 12-феврал 2018-йил.
  13. ↑ „Иcе Ҳоcкей“. Теам Cанада – Оффиcиал 2018 Олймпиc Теам Wебсите (10-август 2011-йил). Қаралди: 12-феврал 2018-йил.
  14. ↑ Аwад. „Теам Cанада'с wомен'с ҳоcкей ростер ревеалед фор Беижинг 2022“. Cанадиан Олймпиc Cоммиттеэ (11-январ 2022-йил). Қаралди: 11-январ 2022-йил.
  15. ↑ „Cанада'с 2022 Олймпиc wомен'с ҳоcкей теам ростер“. Cанадиан Пресс (11-январ 2022-йил). Қаралди: 11-январ 2022-йил.
  16. ↑ „2022 Олймпиc Wинтер Гамес (Wомен)“. www.ҳоcкейcанада.cа/. Ҳоcкей Cанада (11-январ 2022-йил). Қаралди: 11-январ 2022-йил.
  17. ↑ Гарбутт. „Бурлингтон'с атҳлетес оф тҳе еар ботҳ часинг Олймпиc дреам“ (15-июн 2017-йил). 2018-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.
  18. ↑ „Cелебратинг Оур Ҳомегроwн Олймпиан – Рената Фаст“ (инглизча). Ҳомес анд Лифестйле Торонто (20-июн 2019-йил). Қаралди: 23-феврал 2022-йил.