Renato Guttuso
Ренато Гуттусо (1912-йил, 1-феврал, Сицилия — 1987) — италян рассоми ва графиги, жамоат арбоби. Римдаги БА Академик (1960). Антифашистлар ҳаракати иштирокчиси, Иккинчи жаҳон уруши даврида Қаршилик кўрсатиш ҳаракатида қатнашган. Италия санъатида ижтимоий реалистик йўналишни бошлаб берган; халқ ҳаёти ва инқилобий кураш мавзуидаги қаҳрамонона лавҳалар, замонавий дунё қарама-қаршиликлари акс этган драматик таъсирчан, умумлашма шакллари билан ажралиб турувчи асарлар муаллифи. Ижодида манзара ва натюрморт алоҳида ўрин тутади: "Отиш" (1938), "Бизга худо ёр" расмлар туркуми (1944—45; Тинчлик Олтин медали, 1950), "Сицилиядаги бўш ерларни эгаллаш" (1948—50), "Гаррибалдининг Аммирало кўпригидаги жанги" (1951 — 52), "Оломон" (1960), "Сават, омбур ва болға" (1961), "П. Толятти ўлими" (1965), "Янгиликлар" композицияси (1971) ва б. Г. ижоди италян рассомлари, шунингдек, Европа мамлакатларининг бир қатор рассомлари ижодига кучли таъсир кўрсатган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |