Renessans TV
Ренессанс ТВ – Ўзбекистондаги умуммиллий нодавлат телеканал. 2021-йил 1-сентябрда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзеОАВМА) муассислигида ташкил этилган[1].
| Ренессанс ТВ | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат |
|
| Намойиш вақти | куну-тун |
| Намойиш ҳудуди |
|
| Тил(лар)и | ўзбекча |
| Бошқарув маркази | Тошкент |
| Мазмуни | универсал |
| Эфирга чиққан | 2021-йил 1-сентябр |
| Томошабинлар | тахминан 30 миллион киши |
| Эгаси | Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси |
| Алоқадор телеканаллар | Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига қарашли телеканаллар |
Тарихи
2021-йил апрел ойида ЎзеОАВМА ташаббуси билан бир қатор идора ва вазирликлар ҳамкорлигида „Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ“ медиа дастури ишлаб чиқилган. Шу дастур доирасида 2021-йил 1-сентябрда Ренессанс ТВ ташкил этилган ва тест режимида эфирга узатила бошланган[1]. Телеканалнинг тақдимот маросими 2021-йилнинг 18-октабрида ЎзеОАВМА томонидан ташкил этилган Халқаро медиа-холлда бўилб ўтган[2].
Тавсифи
Ренессанс ТВ Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги 13 дан ортиқ нодавлат телеканалларни бирлаштирувчи телетармоқ ҳисобланади. Ҳудудий телеканаллар томонидан эфирга узатилган хабар, янгилик ва таҳлилий материалларни бурун республика бўйлаб намойиш этади. Шунингдек, Ренессанс ТВ марказий таҳририяти томонидан тасвирга олинган сиёсий-ижтимоий дастурлар, кўрсатув ва филмлар ҳудудий телеканаллар томонидан намойиш этилиши кўзда тутилган.[2] Телеканал маданий-маърифий, информацион ва илмий йўналишларда фаолият юритади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Д. Маматова. „Янги нодавлат телеканал иш бошламоқда“. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. Қаралди: 2021-йил 1-сентябр.
- ↑ 2,0 2,1 Назокат Усмонова. „“Ренессанс ТВ” телеканали тақдимоти ўтказилди“. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. Қаралди: 2021-йил 18-октябр.