Reno (Nevada)
Рено (талаффузи: Рено) — АҚШнинг Невада штатининг шимоли-ғарбий қисмида, Невада-Калифорния чегараси бўйлаб, тахминан 22 миля (35 км) масофада жойлашган шаҳардир[1]. Рено ўзининг казино ва сайёҳлик саноати билан машҳур бўлиб, Вашо округидаги шаҳар ва энг йирик шаҳри ҳисобланади[2].
Рено | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| Мамлакат | АҚШ |
| Асос солинган | 1868-йил 9-май |
| Майдон | 111.70 км2 (43.13 кв ми) |
| Аҳолиси (2020) |
264 165 |
| Зичлиги | 2426.54 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТCПСТ |
Географияси
Рено Сиэрра Неваданинг шарқида, Буюк ҳавзанинг ғарбий чеккасида, тахминан денгиз сатҳидан 4,400 фут (1,300 м) баландликда жойлашган.
2008-йил феврал ойида бир неча ой давом этган зилзила бошланди, энг катта зилзила Рихтер магнитудаси шкаласи бўйича 4,9 ни ташкил этди, гарчи баъзи геологик ҳисоб-китобларга кўра 5 баллни ташкил этган. Зилзилалар маркази Могул ва Верди яқинидаги Ренонинг ғарбий қисмидаги Сомерсетт жамиятида жойлашган. Бу ҳудудлардаги кўплаб уйлар шикастланган[3].
Демографияси
2010-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, шаҳарда 225 221 киши, 90 924 хонадон ва 51 112 оила истиқомат қилади. Аҳоли зичлиги — ҳар квадрат километрга 2 186,6 нафар киши. Шаҳарнинг ирқий таркиби 74,2% оқ танли, 2,9% афро-америкалик, 1,3% тубжой америкаликлар, 6,3% осиёликлар, 0,7% Тинч океани ороллари, 10,5% бошқа ирқлар ва 4,2% икки ёки ундан ортиқ ирқлардан иборат. Ҳар қандай ирқдаги испан ёки лотин халқи аҳолининг 24,3% ни ташкил этади[4]. Испан бўлмаган оқ танлилар 2010-йилда аҳолининг 62,5% ни ташкил этади[5].
2010-йилги аҳолини рўйхатга олишда 90 924 та уй хўжаликлари мавжуд бўлиб, уларнинг 29,8 фоизида 18 ёшгача бўлган болалари бор, 38,4 фоизи эр-хотинлар, 11,8 фоизида эри бўлмаган аёллар ва 43,8 фоизи оиалсизлар эди. Барча уй хўжаликларининг 32,1 фоизи жисмоний шахслардан иборат бўлиб, 9,7 фоизи эса 65 ёш ва ундан катта бўлган ёлғиз яшайдиган кишилардан иборат.
Шаҳар аҳолиси ёш тақсимотига кўра, 22,8% 18 ёшгача, 12,5% 18 ёшдан 24 ёшгача, 28,2% 25 ёшдан 44 ёшгача, 24,9% 45 ёшдан 64 ёшгача ва 11,7% 65 ёшда катталардир. Аҳолининг ўртача ёши 34,6 ёшни ташкил этади. Ҳар 100 аёлга 103,4 эркак тўғри келади. 18 ва ундан катта ёшдаги ҳар 100 аёлга 102,7 эркак тўғри келади.
2011-йилда шаҳардаги уй хўжаликларининг ўртача даромади 44 846 долларни, оиланинг ўртача даромади эса 53 896 долларни ташкил этади. Эркаклар ўртача даромади 42 120 долларни, аёлларники эса 31 362 долларни ташкил қилган. Шаҳарнинг аҳоли жон бошига даромади 25 041 долларни ташкил этди. Оилаларнинг қарийб 9,6 фоизи ва аҳолининг 14,4 фоизи қашшоқлик чегарасида, шу жумладан 18 ёшгача бўлганлар 15,1 фоиз ва 65 ва ундан катта ёшдагилар 12,8 фоизни қашшоқ ҳисобланади[6][7].
Манбалар
- ↑ „Cитй оф Рено : Ҳоме“. Рено.гов. 2012-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-ноябр.
- ↑ Wеисе. „Рено ис Стартинг то Лоок Море Лике Силиcон Валлей“. Блоомберг (2017-йил 22-июн). 2019-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-март.
- ↑ Ашлей Поwерс. „Сwарм оф эартҳқуакес шакес Рено ареа“. Лос Ангелес Тимес (2008-йил 30-апрел). Қаралди: 2008-йил 27-август.
- ↑ „Профиле оф Генерал Популатион анд Ҳоусинг Чараcтеристиcс: 2010 Демограпҳиc Профиле Дата (ДП-1): Рено cитй, Невада“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2013-йил 15-январ.
- ↑ „Невада – Раcе анд Ҳиспаниc Оригин фор Селеcтед Cитиэс анд Отҳер Плаcес: Эарлиэст Cенсус то 1990“. У.С. Cенсус Буреау. 2012-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 21-апрел.
- ↑ „Селеcтед Эcономиc Чараcтеристиcс: 2011 Америcан Cоммунитй Сурвей 1-Еар Эстиматес (ДП03): Рено cитй, Невада“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2013-йил 15-январ.
- ↑ „Финд а Cоунтй“. Натионал Ассоcиатион оф Cоунтиэс. Қаралди: 2011-йил 7-июн.