Rentgen rasadxonasi
Рентген расадхонаси — Ер сунъий йўлдошлари (ЕСЙ) сифатида орбитага чиқарилган аппаратлар; космик ёритқичларни улардан чиқадиган рентген нурларда текширишга мўлжалланган. Қуёш ва бошқа рентген нур манбаларини текширишда қўлланади. 1970-йилдан бошлаб турли давлатларда бортига Рентген расадхонаси ўрнатилган 10 дан ортиқ ЕСЙ учирилган. Масалан, CАC, Скйлаб, ХЕАО, ГОЭС (АҚСҲ), Ҳақутё, Йпҳкоҳ (Япония), Астрон (СССР), СоҲО (АҚСҲ ва Европа) типидаги йўлдошлар.
Рентген расадхонасига рентген телескоплар ўрнатилади. Булар осмон ва Қуёшнинг барча соҳаларининг рентген суратларини олиб, Ерга узатиб турди. Бу суратларга асосланиб, космик рентген манбалари (Галактикада 100 га яқин, Магеллан булутларида 30 дан ортиқ ва Андромеда туманлигида 10 дан ортиқ) топилди ва ўрганилди. Қуёш атмосферасидаги рентген тузилмалар ва жараёнлар магнит табиатга эга эканлиги очилди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |