Rentgen spektrlari
Рентген спектрлари – тўлқин узунликларининг 10~4 дан 103 А гача соҳасидаги электромагнит нурланишлар, яъни рентген нурланишнинг чиқариш ва ютиш спектрлари. Рентген трубкасида ҳосил қилинган рентген нурланиши икки хил – тормозланиш ва характеристик рентген нурланишларидан иборатлиги аниқланган. Рентген трубкасида катод ва анод орасига қўйилган тезлатувчи электр майдон таъсирида тезланиш билан ҳаракатланаётган электрон атрофидаги даврий равишда ўзгариб турадиган электр майдони даврий равишда ўзгариб турадиган магнит майдонини юзага келтиради, бу майдон ўз навбатида яна ўзгарувчан электр майдонини ҳосил қилади ва ҳоказо. Шу тариқа тезланиш билан ҳаракатланаётган электрон атрофида электромагнит тўлқинлар ҳосил бўлади. Электромагнит тўлқин энергияси фазонинг ҳар бир нуқтасида вақт ўтиши билан даврий равишда ўзгаради. Электроннинг тормозланиши деганда, унинг атрофидаги электр ва магнит майдонларининг о ‘згариши тушунилади. Электр ва магнит майдонларининг ўзгариши эса электромагнит тўлқин нурланишини ҳосил қилади. Шу нурланиш тормозланиш рентген нурланишидир. Тормозланиш рентген нурланишининг спектри туташ бўлиб, у тўлқин узунлигининг минимал қиймати билан чегараланган бўлади. Рентген трубкасида анод ва катод орасидаги потенсиаллар фарқининг бир неча қийматларида (У1=30 кВ, У2= 40 кВ, У3=50 кВ) ҳосил бўладиган тормозланиш рентген нурланишининг туташ спектри расмда келтирилган.

Катод ва анод орасидаги потенсиаллар фарқи У=У1 бўлганда спектр тўлқин узунлигининг қандайдир қийматидан бошланади: катод ва анод орасидаги потенсиаллар фарқи У=У2 бўлганда, спектрнинг қисқа тўлқинли чегараси чап томонга силжийди, спектрнинг интенсивлиги эса ортади, бу вақтда спектр қисқа тўлқин узунликлар соҳасида билан чегараланган бўлади. У яна оширилиб У=У3 бўлганда спектр билан чегараланади. Тормозланиш рентген нурланиши спектрининг туташ бўлишини ва қисқа тўлқинлар узунликлари соҳасида билан чегараланиши қуйидагича изоҳлаш мумкин. Катод ва анод орасидаги тезлатувчи электр майдони таъсирида электрон Э=эУ1энергияга эришади ва анод материалида тормозланиб тўхтайди. Бунда электрон энергиясининг Э2 қисми анод материалини қиздиришга сарф бўлади. Энергиянинг қолган қисми эса тормозланиш рентген нурланишининг энергияси, яъни рентген кванти энергияси сифатида ажралиб чиқади. Демак, тормозланиш рентген нурланиши квантининг энергияси катталикка тенг бўлади, бунда – рентген квантининг частотаси, эса унинг тўлқин узунлиги. Э2=Э1 бўлганда электрон энергияси фақат анодни қиздиришга сарфланади, Э2=0 бўлганда эса электрон энергияси бутунлай рентген кванти энергиясига айланади. Э2 нинг қиймати Э1 дан 0 гача бўлган оралиқда ўзгариши мумкин. Электрон энергиясининг анодни қиздиришга сарфланадиган қисми Э2 ҳар хил катталикда бўлиши мумкинлиги учун ҳар хил энергияли рентген квантлари нурланади.
Бу эса тормозланиш рентген нурланишининг спектри туташ бўлишини кўрсатади. Ҳар бир нурланиш квантининг энергияси анодга урилаётган тез электронлар энергиясидан катта бўла олмайди, яъни
ёки,
бу формулада – туташ рентген спектрининг қисқа тўлқин чегараси, c – ёруғлик тезлиги, ҳ – Планк доимийси, э – электрон заряди, У – трубка орасидаги потенсиаллар фарқи.
Рентген трубкасидаги У – потенсиаллар фарқи киловолтларда ўлчанса
бўлади, ўлчов ангстремларда келтирилган.
Спектрнинг қисқа тўлқинли чегараси антикатод материалига боғлиқ бўлмайди, балки зарядланган зарраларнинг массаси ва уларни тезлатувчи потенсиаллар фарқига боғлиқ бўлади. Потенсиаллар фарқи ортиши билан туташ спектрни чегараловчи тўлқин узунлиги қисқариб боради, бунда спектрнинг интенсивлиги ортади.
Инглиз олими Г.Мозли нурланувчи элементларнинг рентген спектрларини тадқиқ қилиб(1913-йил), уларнинг спектр чизиқлари частотаси билан чизиқ ҳосил қилувчи элементнинг атом тартиб рақами орасидаги боғланишни ифодаловчи қонунни кашф этди.
Рентген спектрлари рентген спектроскопияси, рентген спектр таҳлили, рентген структураси таҳлили ва бошқаларда қўлланади.
Манбалар
- Г.Аҳмедова „Атом физикаси“
- К.Кране „Интродуcтион нуcлеар пҳйсиcс“
- Р.Бекжонов „Атом ва ядро физикаси“