Reologiya
Реология (юн. рҳеос — оқиш, оқим ва .логия) — моддалар жисмларнинг оқувчанлиги ва деформацияланиши билан боғлиқ жараёнларни ўрганиш билан шуғулланадиган фан. Реалогияда турли қовушқоқ, пластик материалларнинг қайтмас қолдиқ деформацияси ва оқиши билан боғлиқ жараёнлар ҳамда силжиш (эластикликнинг кейинги таъсири ва кучланиш релаксацияси) ҳодисалари кўрилади. Р. иборасини илк бор америкалик олим Ю. Бингам киритган ва расман 1929-йилда қабул қилинган. Р. муаммолари техникада турли и.ч. жараёнлари технологиясини яратишда, ҳар хил материаллар (металл, полимер, грунт, бетон, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар)га тааллуқли лойиҳалаш ва конструкторлик ҳисоблаш ишлари ва бошқаларда кўп учрайди.
Реалогиянинг бир неча бўлимлари мавжуд. Назарий реалогия . (фенемологик реалогия. ёки макрореология) ни туташ муҳитлар механикасининг бир қисми деб караш мумкин. У гидромеханика ва деформацияланувчи қаттиқ жисмлар механикаси орасидаги ўринни эгаллайди. Р. жиемга таъсир этувчи механик кучланишлар билан улар ҳосил қилган деформациялар орасидаги муносабатларни ва уларнинг вақт бўйича ўзгаришларини аниқлайди. Туташ муҳитлар механикасидаги материалларни бир жмнели ва туташ, деган фаразларга биноан назарий Реалогияда қаттиқ, суюқ ва бошқа жисмларнинг деформацияланиши ва оқишига тааллукли турли чегаравий масалалар ечилади. Материалларнинг реологик ҳолатини ифодалаш учун механик моделлар тузилиб, улардан полимерларнинг механик хусусиятларини, қаттиқ жисмлардаги ички ишқаланишни ва реал жисмларнинг бошқа хусусиятларини ўрганишда фойдаланилади. Экспериментал Реалогия (реометрия) моддаларнинг турли реологик хусусиятларини махсус асбоблар ва синаш машиналари ёрдамида урганади. Микрореология микроҳажмлар (Мас, дисперс тизимлардаги дисперс фазаси заррачаси) даги деформация ва оқиш жараёнларини урганади.
Биореология одам ва ҳайвонлардаги ҳар хил биологик суюқлик (Мас, қон ва бошқалар) нинг оқиши, турли тўқималар (мушак, суяк, кон томирлари) даги деформацияларни урганади.
Реалогия асосида И. Нютоннинг қовушқоқ суюқликлар ҳаракатига қаршилик қонунлари, НавеСтокс, Ж. Максвелл, У. Томсон ва бошқаларнинг тадқиқотлари ётади. Бу фаннинг ривожланишига ўзбек олимлари Ҳ. Раҳматуллин, Ж. Файзуллаев (суюкликлар)Т. Рашидов, Т. Ширинқуяов, Ғ. Ҳожиметов (қаттиқ жисм ва грунтлар Р.си) ва бошқа ҳисса қўшишган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |