Реомюр шкаласи — нормал босимда музнинг эриш температураси нол градус, сувнинг қайнаш температураси эса 80 градус деб олинадиган температура шкаласи. Реомюр шкаласи бирлиги — Реомюр градуси (°Р). У атмосфера босимида музнинг эриш нуқгаси ва сувнинг қайнаш температура интервалининг 1/80 қисмига тенг, яъни 1°Р=1,25°, франсуз олими Р. А. Реомюр (1683 — 1757) таклиф этган (1730). Яна к Градус.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил