Reper
Репер (франс. гереге — белги, нишон, дастлабки нуқта) — 1) (геодезияда) — асосий сатҳий юзага нисбатан нивелирлаш орқали баландлиги аник,ланган нуқтани маҳкамлаш белгиси.
Репернинг фундаментал ва оддий хиллари бор. Фундаментал репер 1 даражали нивелир йўлларида ҳар 50—80 км оралиқда, 2даражали йўлнинг муҳим жойларида ва денгиз ҳамда океанлар суви сатҳини ўлчаш жойларида, грунтлар қатламига тик ўрнатилган темирбетон устунлар билан маҳкамлаб қўйилади. Оддий репер (деворий репер) барча нивелир йўлларида ҳар 5 — 7 км да грунтлар қатламига, мустаҳкам бино ёки иншоотлар деворига ўрнатилади. Репер баландлигининг узоқ муддатга ўзгармай сақланишини таъминлашда уларнинг асоси, грунтининг мавсумий музлаш чуқурлигини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади. Ўзбекистон ҳудудида репер баландлиги Кронштадт фуцҳтоги (кўприктўсинида махкамлаб қўийлган мис пластинкага туширилган горизонтал штрих)га нисбатан ҳисобланади ва махсус "Баландликлар рўйхати"га ёзиб қўйилади.
Мамлакат ҳудудида ўрнатилган фундаментал ва оддий репер жами давлат нивелир тармоғини ташкил қилади. Давлат нивелир тармоғининг реперлари топографик съёмкаларни бажаришда, қурилишда ва турли тадқиқот ишларида ер нуқталарининг баландлигини аниқлашда бошланғич нуқта (таянч) бўлиб хизмат қилади. 2)артиллерияда — мўлжалга олинадиган нишонга тўғрилашда фойдаланиладиган қўшимча нуқта. Бевосита нишонни мўлжалга олишнинг имкони бўлмаган ёки ноқулай бўлган ҳолларда репердан фойдаланилади; 3)математикада — маълум тартибда олинган ва умумий бош нуқтадан чиқувчи ҳамда бир текисликда ётмайдиган чизикли боғланмаган векторлар. Уларнинг сони фазо ўлчовига тенг бўлиши керак. Чизиқли алгебра репер базис деб юритилади. Дифференсиал геометрияда фазовий эгри чизиқнинг ҳар бир нуқтаси билан боғланган қўзғалувчан репер муҳим. Бу эгри чизиқнинг қаралаётган нуқтасидаги уринмаси, бош нормали ва бинормали бўйича йўналган бирлик векторларидан иборат. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |