Репетиция (лот. репетитио — қайтариш) — 1) театр, эстрада, сирк томошалари, консерт дастурлари, айрим чиқишлар, саҳналарни (реж. раҳбарлигида) кўп марта (бутунлай ёки қисман) такрорлаш орқали тайёрлашнинг асосий шакли; 2) клавишли ва бошқа мусиқа асбобларида бир товушнинг тез такрорланиши; 3) фортепиано механизми хусусияти, у бир товушнинг ўзини тез такрорлаш имкониятига эга; оддий (секундига 6—8) ва мураккаб (секундига 12) зарбли Р. қилиш мумкин бўлган фортепианолар мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил