Репортаж (инг. репорт — етказмоқ, хабар қилмоқ) — журналистиканинг информацион жанр тури. Бу жанрда журналист (репортёр) бевосита ўзи иштирок этган, шоҳиди бўлган, кўрган воқеаҳодисалар ҳақида зудлик билан ёрқин, атрофлича хабар беради. Бунда, одатда, муаллиф воқеаларни ўз тилидан баён этади. Р.да барча информацион жанрлар (лавҳа, ҳисобот, суҳбат ва ш.к.) унсурлари қўшилиб кетади. Унда бадиий образлар, тарихий далиллардан кенг фойдаланилади.

Оммавий ахбороталоқа воситалари турига (матбуот, радиоэшиттириш, телекўрсатув) қараб материалларни Р. орқали ёритишнинг айрим ўзига хос хусусиятлари бор. Матбуотда (асосан, газ.да) Р. вокеабанд ва мавзули (турли вақтда бўлган воқеалар бир мавзуга бирлаштирилиб баён этилади) бўлиши мумкин. Бундай Р.лар, одатда, воқеалар бўлиб ўтган жойлардан олинган фотосуратлар билан безатилади. Матбуотда фоторепортажлар ҳам кенг тарқалган. Радио оркали бериладиган Р.да воқеалар образли, жонли сўзлар билан тавсифланиб, ҳамма вақт хронологик изчиллик сақланади. Телекўрсатувлардаги Р.да экранда намойиш этилаётган воқеалар шарҳлаб берилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил