Реприватизация (ре... ва лот. приватус — хусусий) — илгари давлат ихтиёрига олинган корхона, банк, аксия ва бошқаларни қайтадан хусусийлаштириш. Бу билан давлатлаштирилган и.ч.дан хусусийлашган ва соғлом рақобатга таянган иқтисодиётга ўтилади. Р. иктисодиётни эркинлаштириб, иқтисодий ўсишга йўл очиб бериши билан бозор иқтисодиёти талабларига мос тушади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил