Reproduksion texnika
Репродуксион техника — тасвирий матнрасмли асл нусхалар (расмларплакатлар ва бошқалар)дан нусхалар кўчириш билан боғлиқ бўлган техника воситалари. Фотография аппаратлари, фотокатталаштиргичлар, контакт усулида нусха кўчириш аппаратлари, фотография формалари — негативлар, диапозитларни ретушлаш учун мўлжалланган махсус столлар, нусха кўчириш рамалари Репродуксион техника жумласига киради. Фотосуратларни очилтириш, фотография формаларининг нусхаларига кимёвий ишлов бериш қурилмалари, офсет босма крлипларини тайёрлаш поток линиялари, намуна нусхаларини олиш дастгохлари, босма машиналар ва бошқа ҳам Репродуксион техника ҳисобланади. Репродуксион техниканинг электрон воситалари ҳам яхши ривожланган; Мас, кўп рангли тасвирларни ҳосил қилишда қўлланадиган электрон ранг ажраткичлар, электргравюра аппаратлари (электронгравюра автоматлари). Булар босма крлиплар тайёрлаш жараёнини анча соддалаштириш ва тозалаштиришга имкон беради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |