Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Реқуиэм фор а Дреам

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Орзу учун реквиэм
Режиссёр(лар) Даррен Аронофскй
Продюсер(лар) Эриc Wацон
Палмер Wест
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Роман:
Ҳуберт Селбй, Жр.
Ссенарий:
Даррен Аронофскй
Ҳуберт Селбй, Жр.
Ролларда Эллен Бурстйн
Жаред Лето
Женнифер Cоннеллй
Марлон Wаянс
Чристопҳер МcДоналд
Бастакор(лар) Cлинт Манселл
Дистрибютор Артисан Энтертаинмент
Премера
санаси
6-октабр, 2000 (чекланган)
24-ноябр, 2000
Давомийлик 102 дақиқа.
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Бюджет $4.5 миллион
Даромад $7,390,108

"Орзу учун реквиэм" (инглизча: Реқуиэм фор а Дреам) — Ҳуберт Селбй, Жр. (Ҳюберт Селби)нинг романига олинган Даррен Аронофскй (Даррен Аронофски)нинг драмаси. Бош ролларда Эллен Бурстйн (Эллен Бёрстин), Жаред Лето, Женнифер Cоннеллй (Женнифер Коннели) ва Марлон Wаянс (Марлон Уаянс). Эллен Бурстйн 2000-йилнинг энг яхши аёл роли категориясида „Оскар“га номинацияланади. Филмда персонажларнинг орзулар оламида ушлаб турувчи қарамликларнинг ҳар хил кўринишлари кўрсатилади. Сўнг эса орзулар ҳақиқий ҳаёт билан вайрон этилади.

Сюжети

Диққат! Қуйида сужет бурилишлари ёки ҳатто охири ҳам келтирилиши мумкин.

Бош қаҳрамонлар – она ва ўғил, Сара (Эллен Бёрстин) ва Гарри Голдфарб (Жаред Лето), Гаррининг ёқтирган қизи Мерион Силвер (Женнифер Коннели) ва Гаррининг дўсти Тайрон Лав (Уаянс). Филм ва романдаги ҳаракат йилнинг уч фасли давомида рўй беради: ёзда, кузда ва қишда.

Воқеа ёзда, Сарадан бошланади. Сара – Брайтон Бич (Бруклин)да бир ўзи яшовчи кекса бева, у бутун вақтини телевизор олдида бир хил кўрсатувни кўриб ўтказади. Уни фақат шоколад ва бошқа носоғлом егуликлар тинчлантиради. Гарри баъзан унинг уйида телевизорни ўғирлаб, унга тушган пулларга героин сотиб олиш учун пайдо бўлади.

Унга „Малин ва Блок“ телестудиясидан қўнғироқ қилишганда (унинг айтиши бўйича), унинг ҳаёти янгича маъно касб этади. Сара уни теледастурга таклиф қилишганига ишонади. У дастурга ўзининг севимли қизил кўйлагини киймоқчи бўлади, аммо кўйлак унга торлик қилиб қолган бўлади. Муваффақияциз парҳездан сўнг у дугоналарининг маслаҳати билан озиш учун дориларни қабул қила бошлайди ва сочини ёрқин қизил рангга бўяйди. У дорилага ресептни ишончсиз шифокордан олади. Гарри бир сафар онасини кўришга келганида дорилар таркибида наркотик стимуляторлар (балки амфетамин бор бўлиши мумкинлигини айтади ва ундан дориларни истеъмол қилишни тўхтатишини сўрайди. Сара жўшқин монологда Гаррига эри вафотидан сўнг кўп йиллар ёлғиз бўлганини тушунтиради. Ташланган вазн ва телевидениеда чиқиш имкони дугонлари кўзида унинг обрўсини оширишини, телевизорда чиқиш эса унинг ҳаётига янгича маъно касб этишини тушунтиради. Гарри уни кўпроқ зиёрат қилишга ва Мерион билан таништиришга ваъда беради. Уйига бўлган йўлда Гарри ваҳимага берилади, аммо дозасини қабул қилгач тинчланади.

Бу пайтда Гарри ва Тайрон наркотикларни сотиб пул ишлай бошлашади. Гарри ва Мерион келажак ҳақидаги орзуларга берилишади – улар дўкон очиб Мерионнинг тикув ишларини сотиш билан шуғулланмоқчи бўлишади. Тайрон янги ютуқларда кўча ҳаётининг аёвсиз ҳақиқатидан қочиш имкониятини кўради.

Куз келиши билан Сара ўзининг дориларидан борган сари кўпроқ боғланиб қолаверади, дозасини доимий равишда кўпайтирверади ва унда галлусинациялар бошланади. У бу ҳақда шифокорга айтганида, шифокор унга диазепамни ёзиб беради. Унинг галлусинациялари борган сари кучлироқ ва дахшатлироқ бўлиб, тез орада у ҳаёт билан алоқани умуман йўқотади.

Бошқа персонажларнинг орзулари ҳам оз ўтмай вайрон бўлади. Тайронни ҳибсга олишади, унинг дўсти ва наркотикларнинг асосий таъминловчиси Бродини эса ўлдиришади. Гарри ва Мерион йиғаётган пулларини Тайронни турмадан озод этиш учун сарфлашади. Кейинги бир неча ой ичида дозани топиш қийинлашиб боради, чунки героинни одатдаги манбалардан олиб бўлмайди. Улар энди ҳар куни дозасини сотиб олиб, кележакдаги орзуларини эсдан чиқаришади. Героин уларнинг ҳаётини бошқарган сари Гарри ва Мерионнинг муносабатлари вайрон бўлади; оҳирига яқин наркотиклар учун пул топиш учун Гарри Мерионни унинг собиқ терапевти билан жинсий алоқа қилишга ундайди.

Наркотиклар оз сонда қолган дилерлардан бирида бўлади, уларда ҳали юқори сифатли героин қолган бўлади ва улар Рождествога яқин дўстларига совға қилмоқчи бўладилар. Маҳсулотлар дўконининг омборида бўлиб ўтган учрашувида Гарри ва Тайрон наркотик сотиб олмоқчи бўлишади, аммо аюовсиз тўқнашувдан келишув бузилади. Мерион бу пайтда уйда кутаётган бўлиб, синиш таъсиридан ўзининг собиқ чизмалари ва уй жиҳозларини йўқ қилади.

Сара энг катта дозасидаги дориларни қабул қилади ва унда даҳшатли галлюсинациялар бошланади. Галлюсинациялар вақтида унинг севимли теледастурининг студияси унинг хонадонини аёвсиз эгаллаб олади, томошабинлар ва олиб борувчи эса унинг одатлари устидан кулишади. Алал оқибат унга ўзининг музлаткичи ҳужум қилади. Сара бу кўринишлардан даҳшат аҳволида уйидан қочади ва студияга йўл олади.

Қишда охирги муваффақияцизликдан тушкунликка тушган Гарри ва Тайрон ёпиқ доирани бузмоқчи бўлиб, Флоридага отланишади. Уларнинг фикрича у ерда героин кўпроқ. Привалда Гарри героин санчган қўли кучли яллиғланганини тушунади, аммо пайдо бўлган жароҳатга барибир нина санчади. Йўлда Гаррининг аҳволи жуда ёмонлашади, заҳарланиш эса кўпроқ жойларга тарқалади. Гарри Мерионга қўнғироқ қилмоқчи бўлади, аммо Тайрон шифохонага боришга ундайди. Гаррини кўриб шифокор унинг гиёҳванд эканлигини дарров тушунади ва даволовни ўтказмай Гарри ва Тайрон ҳақида полицияга хабар беради. Иккаловини ҳибсга олишади.

Бу вақтда Мерион героин учун сутенёр Кичик Жоннинг олдига боради. У героинни ўзининг ҳирсини қондириш эвазига беради. Учрашувдан сўнг Кичик Жон Мерионга ўзи ташкил этаётган кеча ҳақида ва у ерда кўпроқ доза олиши мумкинлигини айтади. Аввалига Мерион рад этади, аммо доза тамом бўлганидан кейин ўз фикрини ўзгартиради.

Сарани телестудиядаги драматик инсидентдан кейин псиҳиатрик шифохонага олиб кетишади. У ерда уни боғлаб, дориларни киритишади ва кучни қўллаб овқат едиришади.

Қамоқда Гарри ўзининг ягона қўнғироғини Мерион боғланиш учун сарф қилади. Улар орасида дилниёрар суҳбат бўлиб ўтади ва улар муносабатларини наркотикларга қарамлик бузганини тан оладилар.

Ҳикоя якунида тўрт қаҳрамоннинг ҳаётлари тез ва аёвсиз вайрон бўлади. Шифохона ва қамоқда даволанмаганлиги туфайли яллиғланиш гангренага ўтиб кетгани сабабли Гаррининг қўлини ампутация қилишади. Сара яримҳолсиз аҳволда имзолаган руҳсатномаси туфайли электрошок билан даволанади ва бутунлай реаллик билан алоқани йўқотади. Тайрон қамоқда қолиб шафқациз синишга дучор келади ва ирқчи қамоқ ҳодимлари томонидан қийноқларга тортилади. Мерион Кичик Жоннинг кечасига келади ва героин дозасини олиш учун бошқа аёл билан исқирт алоқага киришга мажбур бўлади.

Бундан сўнг филм тўрт қаҳрамоннинг тақдирларига охирги назар билан якунланади. Гарри шифохонада Мерионни чақирган ҳолда ўзига келади. Ҳамшира уни чақиртиришга ваъда беради, аммо у тушунадики уни қайтариб бўлмайди, муносабатларини эса тиклаб бўлмайди. Сара руҳий касалхонада ҳаёциз, қийналган қобиққа айланиб қолган. Тайрон қамоқдаги ўзининг биринчи тунида кўрсатилган, у оғриқдан қийналиб, узоқ йиллар аввал йўқотилган онасини эслаб ётади. Мерион кечадан сўнг уйида диванда героин пакетини қучоқлаган ҳолда, телба табассум билан ётади. Сўнгги кадрлар Саранинг тушини кўрсатади: у узоқ кутган шоусида пайдо бўлади. У бош совғани ютиб олди: унинг ўғли Гарри – муваффақиятга эришган киши. Она ва ўғил бир-бирини қучоқлашади ва омманинг қўллов қичқиришлари ва саҳна чироқларининг ёруғлиги остида қанчалик бир-бирларини яхши кўришларини айтадилар.

Ролларда

Суратга олиш гуруҳи

Қизиқарли фактлар

  • Филмнинг якуний саҳнаси кино тарихида энг ларзага келтирувчи лавҳалардан бири ҳисобланади. Бу саҳнаси учун филм НC-17 ёш рейтингини олган.
  • Филмда 2000та монтаж ёпиштирувлари, бу филмдаги ўртача ёпиштирувлар сонидан 3-4-марта ортиқ.
  • Режиссор „чидаб бўлмас тортиш“ („синиш“)ни яхши тушунишлиги учун Жаред Лето ва Марлон Уаянсдан 30 кун давомида шакар истеъмол қилмасликни ва жинсий алоқалардан сақланишни сўрайди.
  • Жаред Лето суратга олиш жараёнларига тайёрланиш учун 11 килограмм вазнини йўқотади ва ҳақиқий бруклинлик гиёҳвандлар билан дўстона муносабатда бўлади.
  • Даррен Аронофскининг филмда кичик камео-роли мавжуд: у Кичик Жон мажлисининг иштирокчиларидан бири.

Ҳаволалар