Res judicata
Рес жудиcата (РЖ) ёки рес иудиcата, шунингдек, "cлаим преcлусион" ("даъвонинг олдини олиш") сифатида ҳам танилган, лотинча "ҳал қилинган масала" маъносини билдирувчи атама бўлиб, фуқаролик ҳуқуқи ва умумий ҳуқуқ тизимидаги иккита тушунчадан бирини англатади: иш юзасидан якуний ҳукм мавжуд ва энди унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас; ҳамда айнан бир хил тарафлар ўртасидаги даъвони қайта кўриб чиқишни тақиқлаш (ёки олдини олиш) учун мўлжалланган ҳуқуқий таълимот.
"Рес жудиcата" мавжуд бўлган тақдирда, масалани айнан ўша судда ҳам, бошқа судда ҳам қайта кўриб чиқиш мумкин эмас. Суд бир ишни яна қайта кўриб чиқишни рад этиш учун "рес жудиcита"дан фойдаланади.[1]
"Рес жудиcата" доктринаси — бу ишнинг тарафларига нисбатан адолацизликнинг олдини олиш усули, шунингдек, баъзи ҳолларда ёхуд кўпинча ҳуқуқий ресурсларини кераксиз исроф қилишдан сақланиш усули ҳисобланади. "Рес жудиcата" нафақат келажакдаги ҳукмларнинг олдинги ҳукмларга зид бўлишига тўсқинлик қилади, шунингдек, тарафларнинг кўп сонли суд қарорлари ва чалкашликлардан ҳимоя қилади.
Умумий ҳуқуқ юрисдиксияларида "рес жудиcата" принсипини қўллаш масаласи судя ёки жавобгар, судланувчи томонидан кўтарилиши мумкин.
Суд иши бўйича якуний суд қарори чиқарилгандан сўнг, олдинги суднинг ёхуд олдинги суд билан билан моҳияти бўйича айнан бир хил бўлган суднинг ишни кўриб чиқаётган судялари биринчи суд қарорининг таъсирини сақлаб қолиш учун "рес жудиcата" доктринасига мурожаат қиладилар.
Суд процессида жавобгар, айбланувчи "рес жудиcата"дан ҳимоя сифатида фойдаланиши мумкин. Умумий қоида шундан иборатки, жавобгарга, судланувчига қарши даъво қўзғатган ва қонуний кучга кирган суд қарорига эга бўлган даъвогар ўша судланувчига нисбатанқуйидаги ҳолларда бошқа даъво қўзғатиши мумкин эмас:
- даъво биринчи даъвода муҳокама қилинган худди шу битимга асосланса;
- даъвогар биринчи даъвода қўлга киритилганига нисбатан бошқача ҳимоя воситасини ёки қўшимча ҳимоя воситасини қўллашни сўраса;
- даъво шундай хусусиятга эга бўладики, уни дастлабки даъвога қўшиб тақдим этиш мумкин эди[2].
Банкротлик ҳолати суд жараёнида тасдиқлангандан сўнг, ушбу ҳолат барча иштирокчилар учун мажбурийдир. Суд процесси давомида тарафлардан бири томонидан кўтарилиши мумкин бўлган, аммо кўтарилмаган ҳолатга тааллуқли ҳар қандай масала юзасидан арз қилиш "рес жудиcата" билан тақиқланиши мумкин[3].
Америка Қўшма Штатлари Конституциясига еттинчи ўзгартириш ҳакамлар ҳай'ати томонидан кўриб чиқилган ҳеч қандай факт қонун қоидаларига мувофиқ Америка Қўшма Штатлари судида ёки бирор штат судида қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари бошқа тарзда қайта кўриб чиқилиши мумкин эмаслигини белгилайди.
"Рес жудиcата" принсипини қўллаш учун бир нечта омилларга риоя қилиш керак:
- ишдаги ҳолатнинг бир хиллиги;
- даъвонинг сабабларининг бир хиллиги;
- ишдаги тарафларнинг бир хиллиги;
- ишда иштирок этаётган тарафларнинг бир хиллиги;
- суд қарорининг якуний бўлгани;
- томонларга масала юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этиш учун тўлиқ ва адолатли имконият берилганлиги.
Халқаро ҳуқуқ
"Рес жудиcата" Халқаро Суд Статутининг 38-моддаси 1-қисми "c" бандига мувофиқ халқаро ҳуқуқнинг умумий тамойилидир. “Функсияси халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўзига тақдим этилган низоларни ҳал қилишдан иборат бўлган суд:... c. сивилизациялашган давлатлар томонидан тан олинган ҳуқуқнинг умумий тамойилларини [қўллайди]”[4][5].
Замонавий халқаро ҳуқуқда "рес жудиcата" БМТ Халқаро судининг Статутида мустаҳкамланган[6]:
"59-модда
Суд қарори фақат ишда иштирок этаётган томонлар учун ва фақат ушбу иш бўйича мажбурийдир.
60-модда
Қарор якуний ва унинг устидан шикоят қилинмайди. Қарорнинг маъноси ёки ҳажми тўғрисида низо бўлса, исталган томоннинг илтимосига биноан уни шарҳлаш юзасидан қарор судга тегишли бўлади".
Манбалар
- ↑ Ларсон. „Иссуэ Преcлусион анд Cлаим Преcлусион: Ҳоw Приор Литигатион Cан Блоcк Ёур Cлаим“. ЭхпертЛаw.cом (3-ноябр 2017-йил). 2018-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-июн.
- ↑ „Рес Жудиcата“. Wех. Cорнелл Лаw Счоол. Қаралди: 12-декабр 2017-йил.
- ↑ „11 У.С. Cоде § 1141 - Эффеcт оф cонфирматион, Субсеcтион (а)“. Легал Информатион Институте. Cорнелл Лаw Счоол. Қаралди: 12-декабр 2017-йил.
- ↑ „Статуте оф тҳе Интернатионал Cоурт оф Жустиcе: Чаптер ИИ Артиcле 38.1.c“. 29-июн 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июн 2022-йил.
- ↑ "Беcк'с Лаw Диcтионарй": А Cомпендиум оф Интернатионал Лаw Термс анд Пҳрасес он тҳе wебсите оф тҳе Университй оф Виргиниа
- ↑ „Статуте оф тҳе Интернатионал Cоурт оф Жустиcе: Чаптер ИИ Артиcле 38 (1)(c)“ (Инглиз тилида). Қаралди: 2022-йил 26-июн.
Яна қаранг
Адабиётлар
Вишневский Г.А. Действие принципа рес жудиcата как необходимое условие обеспечения справедливости // Современное право. 2013. № 11. С.76-84.