Реституция(лотинча-реститутио аввалги ҳолатга қайтиш, инглизча-реститутион)— 1)фуқаролик ҳуқуқида томонлар о'ртасида тузилган келишув ҳақиқий эмас, деб топилган тақдирда, келишув асосида томонларга берилган барча нарсаларнинг о'з эгаларига қайтарилиши. Битим ҳақиқий бо'лмаган тақдирда тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бо'йича олган ҳамма нарсасини қайтариб бериши, олинган нарсани аслича(шу жумладан, олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки ко'рсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бо'лмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бо'лмаса, унинг қиймати пул билан то'ланиши шарт.(О'з ФК 114-м). Олинган мулкнинг иккила томонга қайтарилиши икки томонлама Реституция деб номланади.

2) халқаро ҳуқуқда Реституция бир томоннинг иккинчи томонга ноқонуний хатти-ҳаракати(масалан агрессия) туфайли келтирилган зарарни, ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатгача бо'лган ҳолатини қайтаришга ё'налтирилган, моддий шаклдаги то'ловни назарда тутади. Масалан, иккинчи жаҳон уруши давомида ҳамда ундан со'нг фашистик Германия ва унинг иттифоқчилари томонидан бошқа давлатларни босиб олиши туфайли қо'лга киритган бойликларини Реституция қоидалари асосида о'з эгаларига қайтариш халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ифодаланган. Реституциянинг яна бир шакли бир давлатнинг иккинчи давлатни босиб олиши оқибатида олиб қо'йган мулкларини натура тариқасида қайтаришидир. Агарда айнан олиб қо'йилган мулкни қайтаришнинг имкони бо'лмаса, у ҳолда томонларнинг келишуви асосида шунга о'хшаш мулк қайтарилиши мумкин. [1]

Қонунда, фуқаролик да'восида бир томоннинг асоссиз бойиб кетишига ё'л қо'ймаслик, адолатга эришиш учун суд томонидан реститусияко'пинча буюрилади. Бундан ташқари, Реститусия ко'пинча жиноий жазо тайинлашда буюрилади, бу судланувчидан пул о'рнини то'лдиришни ёки жиноят қурбонига ёки умуман олганда жамоатчиликка фойда келтирадиган бирон бир ҳаракатни амалга оширишни талаб қилади. Жиноий шароитда реституция одатда жарима ва ёки қамоқ муддатига қо'шимча равишда амалга оширилади. [2]

  1. ↑ О'збекистон юридик энсиклопедияси.2009 — 385-бет-бет. 
  2. ↑ [блоб:ҳттпс://легалдиcтионарй.нет/72дcеб10-а703-484ф-8беф-э3д8798д1122#:~:техт=Реститутион%20%2Д%20Дефинитион%2C%20Эхамплес%2C%20Cасес „Реститутион“]. легалдиcтионарй.нет. Қаралди: 2023-йил 18-сентябр.[сайт ишламайди]