Рецепт (франcузча. реcипио — қабул қилаяпман, олаяпман) — Врачнинг дорихонага маълум шаклдаги ёзма мурожаати, унда дорини тайёрлаш ва бериш, шунингдек, ундан қандай фойдаланиш ҳақидаги кўрсатмалар бўлади. Рецепт сиёҳ билан ёзилиши шарт. Унда беморнинг исм-шарифи, ёши кўрсатилиб, ташкилот ва врачнинг муҳри бўлиши лозим. Юридик ҳужжат бўлиб, дориларнинг тўғри тайёрланганлиги, муддати ва бошқаларни текшириш имконини беради[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил