Рецессивлик (лотинча: реcессус — чекиниш, олиб ташлаш) — гетерозигота, яъни 1 геннинг 2 та ҳар хил аллелига эга бўлган организмларда ген аллелларидан бирининг фенотипик намоён бўлмаслиги. Рецессив аллеллар ёзма кичик ҳарфлар: а, в, с ва бошқа билан белгиланади. Рецессив аллел гомозигота (аа) ёки гемизигота (а) ҳолатга ўтганида фенотипик намоён бўлади (яна қаранг Доминантлик).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил