Рецидивист (лотинча: реcидивус — қайталанувчи, такрорланадиган) — илгари судланиб, айнан шундай ёки ўхшаш жиноят содир этган шахс Р. Жамият учун хавфли бўлгани сабабли бирмунча оғир жиноий жавобгарликка тортилади. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқида алоҳида хавфли Р.ни жавобгарликка тортишнинг махсус тартиблари назарда тутилган. Шахсни ўта хавфли Р. деб топишга фақат суд ҳақлидир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил