Revalvatsiya
Ревалвация (ре… ва лот. валео – қадр-қимматга эгаман) – миллий валюта – пул бирлиги курсини бошқа мамлакатлар ёки халқаро валюта-пул бирликларига нисбатан расмий ошириш. Инфляция бартараф этилганидан кейин ички пул муомаласини барқарорлаштириш усулларидан бири. Иқтисодиётга девалвацияга нисбатан аксинча таъсир кўрсатади. Муайян бир мамлакат валюта курсини бошқа мамлакатлар валюталарига нисбатан кўтариш экспорт қилинаётган товарларнинг чет эл валютасидаги нархини оширади ва бу билан халқаро бозорда мамлакатнинг рақобат қилиш қобилиятини пасайтиради, товарлар экспортига салбий таъсир кўрсатади. Ревалвацияни ўтказаётган мамлакат учун ревалвация чет эл валютасини арзонроқ сотиб олиш имкониятини яратади, бу эса товарлар импортёрлари ва капитал экспортёрлари манфаатларига мувофиқ келади; кассадаги нақд пулни қайта баҳолаш, миллий валютада ифодаланган олтиннинг умумий суммаси ва марказий банк балансида турган валюта ҳисоб-китобини билдиради.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |