Ревершон — серҳосил, ўртапишар гилос нави. Италиядан келтирилган. Дарахти сийрак шохшаббали, кучли усади. Барглари йирик (уз. 14—19 см, кенглиги 8—10 см). Апрелнинг 2-ярмида гуллайди, гули оқ. Меваси май ойи охири — июн бошларида пишади, йирик (ўртача вазни 7,3 г), кенг юраксимон, ранги тўқ қизил, чиройли. Эти зич, очкизил, ширин, мазали. Таркибида 21% қуруқ модда, 13,17% канд, 0,75% кислота, 13 мг% витамин С бор. Данаги каттароқ, ўртача вазни 0,34 г. Р. қурғоқчиликка юқори совуққа ўртача чидамли, маҳаллий икдимга яхши мослашган. Экилганидан кейин 5йили ҳосилга киради. 10 ёшидан ҳосилдорлиги ҳар тупдан 60– 65 кг га етади. Зараркунандалардан деярли зарарланмайди, меваси янгилигида ейилади, консерва қилинади. 1967-йилдан Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятлари учун рнлаштирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил