Рево Маркович Петров (1943.21.3, Олтой вилояти) — ҳарбий дирижёр, композитор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1977). 1951—53 йиллар Мудофаа вазирлигининг алоҳида намунали кўргазмали ҳарбий оркестрида хизмат қилган (Москва). Москва ҳарбий дирижёрлар тайёрлаш институтида таълим олган (1953—1957). Германиядаги Совет қўшинлари оркестрида (1957—62), Туркистон ҳарбий округининг турли ҳарбий оркестрлари (1963—1976)да ҳарбий дирижёр. 1976—1987-йиллар Туркистон ҳарбий округи оркестр хизмати бошлиғи. 1987-йилдан Ҳамза номидаги Республика мусиқа коллежида ўқитувчи, оркестр чолғулари кафедраси мудири. Пуфлама созлар оркестри учун "Эстрада миниатюраси", "Наврўз", "Салом", "Тошкент" маршлари, "Интер-мецсо" каби асарлар яратган, қатор куйларни оркестрга мослаштирган. "Дамли чолғулар оркестри жамоаси учун дарслик" муаллифи (2004)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил