Rey Satyajit
Рей Сатяжит (1921.2.5, Калкутта 1992) — ҳинд режиссёри. Калкутта кино мактабининг асосчиси. Р. Тагор асос солган унтда рангтасвирдан сабоқ олган. Бенгал халқи ҳаётига бағишланган трилогияси ("Йўл қўшиғи", "Енгилмаганлар", "Анй дунёси")ни суратга олган. "Ўрмондаги кунлар ва тунлар", "Рақиб", "Донишмандлик тоши", "Каҳрамон", "Воситачи", "Шахматчилар" каби филмлари билан танилган. Кўпгина филмларига ўзи мусиқа ёзган. Китоб рассоми сифатида ҳам ижод қилган.
| Рей Сатяжит |
|---|
Адабиёт
- Сатяджит Рей, М., 1979.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |