Reynaert
Рейнаэрт (асл исми Жосепҳ Рейнаэрц; 1955-йил 24-июл — 2020-йил 5-ноябр) — белгиялик қўшиқчи ва бастакор. У асосан 1988-йилда ўтказилган „Эуровисион-1988“ танловидаги иштироки билан танилган.
Рейнаэрт | |
|---|---|
|
Жосепҳ Рейнаэрц 1988-йилда Жосепҳ Рейнаэрц 1988-йилда | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Жосепҳ Рейнаэрц 24-июл 1955-йил Сераинг, Белгия |
| Вафоти |
5-ноябр 2020-йил (65 ёшда) Сераинг, Белгия |
| Жанрлар | Поп |
Илк фаолияти
Рейнаэрт Сераинг шаҳрида туғилган. У 18 ёшидан бошлаб кўчаларда мусиқа ижро этиш билан шуғулланган. 1978-йилда Спа шаҳрида ўтказиладиган йиллик мусиқа танловида „Cерф-волант“ („Ҳаво илони“) қўшиғи билан ғолиб чиққан. Кейинчалик ушбу асар сингл сифатида нашр этилган. 1982-йилда унинг „Пас ассез“ („Етарли эмас“) номли навбатдаги сингли эълон қилинган. 1984-йилда эса илк студиявий албомини тақдим этган[1].
Эуровисион-1988
1988-йилда Рейнаэрт ижросидаги „Лаиссез бриллер ле солеил“ қўшиғи Дублин шаҳрида 30-апрел куни ўттиз учинчи бор бўлиб ўтган „Эуровисион-1988“ танловида Белгия вакили сифатида иштирок этиш учун танланган[2]. Мазкур композиция кечанинг якунида 21 иштирокчи орасида 18-ўринни эгаллаган ҳамда фақат Франсия ҳакамлар ҳайъатидан балл олган[3]. Кейинчалик қўшиқ сингл сифатида эълон қилинган, бироқ тижорий жиҳатдан сезиларли муваффақиятга эриша олмаган.
Карерасининг якуни
Рейнаэрт умрининг сўнгги йилларигача Белгиядаги Cентре Cултурел де Соумагне маданият марказида директор сифатида фаолият юритган[4]. У 2020-йил 4–5-ноябр оралиғида Белгияда CОВИД-19 пандемияси оқибатида вафот этган[5].
Манбалар
- ↑ „Энcйcлопéдисқуэ – Дисcограпҳиэ : Жосепҳ РЕЙНАЭРТС“. Энcйcлопедисқуэ.фр. Қаралди: 2020-йил 5-ноябр.
- ↑ „БЕЛГИАН НАТИОНАЛ ФИНАЛ 1988“. Натфиналс.50wебс.cом. Қаралди: 2020-йил 5-ноябр.
- ↑ „Лаиссез бриллер ле солеил“, Диггилоо.нет
- ↑ „Cентре cултурел де Соумагне -“. Ccсоумагне.бе. Қаралди: 2020-йил 5-ноябр.
- ↑ „Л'артисте сéрéсиэн қуи а репрéсентé ла Белгиқуэ à л'Эуровисион эн 1988 а суccомбé à ла Cовид-19“ (фр). Дҳнет.бе. Қаралди: 2020-йил 5-ноябр.