Reynlandpfals
Рейнландпфалс — Германия ери. Рейн ва унинг ирмоқлари ҳавзасида, Сланецли Рейн тоғлари оралиғида жойлашган. Франсия, Люксембург ва Белгия билан чегарадош. Р.П. 30 август 1946-йилда ташкил этилган. Майдони 19,8 минг км². Ахрлиси 4,04 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Майнс ш. Географик ўрнининг қулайлиги, ҳудудидан йирик автомобил, темир йўл ва сув йўллари ўтганлиги ҳамда 3 иқтисодий рн (РейнМайн, РейнНеккар, РейнРур)нинг яқинлиги сабабли Р.П. иқтисодиёти тез суръатларда ривожланмоқда. Иқтисодиёти кўп тармокли. Р.П.да ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 40% экспорт қилинади, ушбу кўрсаткич бўйича ГФРда 1ўринда. Кимё саноати ривожланган, Людвигсхафенда Европада энг йирик кимё корхонаси ишлаб турибди. Автомобил саноати учун жиҳозлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Керамика, озиқовқат, ойнашиша, кўнтери саноати корхоналари бор. Виночилик ва ўрмон саноати маркази. Дарё водийларида токзорлар барпо қилинган. Чорвачилик сутгўшт ва чўчқачиликка ихтисослашган. Донли экинлар, картошка, техника экинлари экилади. Катта майдонларда ўрмонлар сақланган. Йирик шаҳарлари: Людвигсхафен, Майнс, Кобленс, Кайзерслаутерн, Трир ва бошқа Тарихий шаҳарларида собор, синагога, черков, қалъа, қаср ва саройлар сақланган. Музейлар бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |